Android 11’дан маҳрум этилган Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхати чиқди

  •   DiMaX
  •  4729
  •  18.08.2020 16:00

Android 11’дан маҳрум этилган Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхати чиқди

Xiaomi яқинда ўз мобил қурилмаларида Android 11 операцион тизимини синаб кўра бошлади. Ҳозир амалдаги MIUI 12 график қобиғининг барқарор версияси эса Android 10 талқинига асосланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига Android 11 янги муаммолар олиб келди

Яқинда биз барқарор Android 11 базасидаги MIUI 12 график қобиғигача янгиланувчи смартфонлар рўйхати ва муддатларини эълон қилган эдик. Шунингдек, ҳозирги – Android 10 операцион тизими базасидаги барқарор MIUI 12 прошивкаларини учинчи босқичда қабул қилувчи телефонлар рўйхатини ҳам чиқарганмиз.

Энди бўлса инсайдерлар Android 11 базасидаги MIUI прошивкасига янгиланмайдиган Xiaomi ҳамда Redmi қурилмаларини айтишди. Унга кўра, смартфонингиз қуйидаги моделлардан бирига мансуб бўлса, Android 11 талқинидаги операцион тизимдан умидингизни узаверинг:

  1. Redmi 8
  2. Redmi 8A
  3. Redmi 8A Dual
  4. Redmi Note 7
  5. Redmi Note 7 Pro
  6. Redmi Note 7S
  7. Redmi Note 8
  8. Redmi Note 8 Pro
  9. Redmi Note 8T
  10. Xiaomi Mi CC9e
  11. Xiaomi Mi Mix 3 5G
  12. Xiaomi Mi Mix Alpha

Таъкидлаш керакки, юқоридаги рўйхат расмий бўлмасдан, инсайдерлар мълумотларига асосланган. Android 11 базасидаги MIUI 12 релизи ҳали сентябрда ўтказилади ва унгача янгиланувчи смартфонларини «Хитойча Apple» ўшанда расман айтади.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!