Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

  •   DiMaX
  •  4509
  •  12.06.2020 13:04

Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Кечагина Google саккизта смартфон учун Android 11 операцион тизимининг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлади. Бу орада Xiaomi мазкур апдейт яқин орада ўзининг қайси моделларига етиб келишини маълум қилган бўлса, OnePlus мақтаниб ҳам ўтирмасдан...

ЎҚИНГ: OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

Sammobile нашри бўлса Android 11 талқинигача янгиланадиган Samsung смартфонлари ва планшетларининг норасмий рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, қуйидаги қурилмалар ўн биринчи авлод «яшил роботча» билан дўстлашади:

  1. Galaxy A01
  2. Galaxy A10
  3. Galaxy A10e
  4. Galaxy A10s
  5. Galaxy A11
  6. Galaxy A20
  7. Galaxy A20e
  8. Galaxy A20s
  9. Galaxy A21
  10. Galaxy A21s
  11. Galaxy A30
  12. Galaxy A30s
  13. Galaxy A31
  14. Galaxy A40
  15. Galaxy A41
  16. Galaxy A50
  17. Galaxy A50s
  18. Galaxy A51
  19. Galaxy A51 5G
  20. Galaxy A60
  21. Galaxy A70
  22. Galaxy A70s
  23. Galaxy A71
  24. Galaxy A71 5G
  25. Galaxy A80
  26. Galaxy A8s
  27. Galaxy A90 5G
  28. Galaxy M01
  29. Galaxy M11
  30. Galaxy M21
  31. Galaxy M30s
  32. Galaxy M31
  33. Galaxy M40
  34. Galaxy Xcover 4s
  35. Galaxy Xcover FieldPro
  36. Galaxy Xcover Pro
  37. Galaxy S10e/S10/S10+/S10 5G
  38. Galaxy S10 Lite
  39. Galaxy Note 10/Note 10+ (LTE/5G)
  40. Galaxy Note 10 Lite
  41. Galaxy S20 series (LTE/5G)
  42. Galaxy Fold (LTE/5G)
  43. Galaxy Z Flip
  44. Galaxy Tab S5e
  45. Galaxy Tab S6
  46. Galaxy Tab S6 Lite
  47. Galaxy Tab A 10.1 2019
  48. Galaxy Tab A 8.0 2019
  49. Galaxy Tab Active Pro

Рўйхатдаги айрим қурилмаларнинг турли версияларини (масалан, Galaxy S20 туркумига учта модел киради, уларнинг эса LTE ва 5G-вариантлари мавжуд) ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Android 11 тизимини қабул қилувчи гаджетлар жами олтмиштага яқинлашиб қолади.

Ушбу рўйхат норасмий бўлса-да, Samsung’нинг янгиланиш сиёсатига асосланиб тузилган. Жанубий кореялик техногигант одатда ҳар бир моделини ўзи тақдим этилганидан кейинги икки авлод Android билан таъминлайди. Шунга қаралса, қадоғиданоқ Android 9 Pie ёки Android 10 билан намойиш қилинган барча смартфон ва планшетлар Android 11 апдейтини ҳам қабул қилади.

Энди эса Samsung‘нинг бу борадаги расмий хабарини ва апдейт келишининг аниқ вақтларини кутиш қолди, холос.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!