Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

  •   DiMaX
  •  2840
  •  10.11.2020 13:46

Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Аввалроқ биз ўн биринчи авлод «яшил роботчали» тизимни қабул қиладиган Samsung мобил қурилмаларининг 63 та номдан иборат рўйхатини эълон қилган эдик. Энди маълум бўлишича, Android 11 операцион тизимигача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг сони тўқсонтага борар экан!

ЎҚИНГ: Galaxy M туркумида янги смартфон: 6000 mAh аккумулятор ва Exynos 9611 чипли! (+видео)

Жанубий кореялик техногигант ўзининг мобил қурилмаларини янгилаш масаласига бу йил янгича ёндашмоқда – аксарият моделлар Android’нинг аввалгидек иккита эмас, балки учта навбатдаги талқинини қабул қилади. Бу дегани – масалан, Android 10 версияси билан тақдим этилган Galaxy S20 флагманлари Android 11, 12 ва 13 версияларигача (вақти келиб, албатта) янгиланади.

Инсайдер тарқатган норасмий рўйхатга кўра, ҳали чиқмаган OneUI 3 график қобиғи остидаги Android 11 операцион тизими қуйидаги 90 хил смартфон ва планшетга келади:

Агар шу маълумот рост бўлиб чиқса, Samsung нафақат қимматбаҳо флагманларини, балки ўрта нархли ва айрим арзон смартфонларини ҳам ўн биринчи авлод операцион тизим билан таъминламоқчи.

Бироқ ушбу моделларнинг қай бирига апдейт қачон етиб келиши ҳақида ҳозирч маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!