Android 11’нинг илк бета-талқини саккизта смартфонга расман тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  947
  •  11.06.2020 09:44

Android 11’нинг илк бета-талқини саккизта смартфонга расман тақдим этилди!

Google шу пайтгача Android 11 операцион тизимининг бета-версияларини фақатгина дастурчилар учун тарқатиб келаётган эди. Компания бугун – 11 июнга ўтар тунда Pixel смартфонларининг барча эгалари учун унгача янгиланиш имконини берди.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Шундай қилиб, қидирув гигантининг қуйидаги русумларга мансуб смартфонлари соҳиблари апдейтни аллақачон «ҳаво орқали» ўрнатиб олишлари мумкин:

  1. Pixel 2
  2. Pixel 2 XL
  3. Pixel 3
  4. Pixel 3 XL
  5. Pixel 3a
  6. Pixel 3a XL
  7. Pixel 4
  8. Pixel 4 XL

Булар – Android 11 Beta 1 операцион тизим талқинигача расман янгиланадиган гаджетлардир. Яқин орада дастурчилар унинг асосида бошқа смартфонлар учун ҳам норасмий прошивкалар тайёрлашса керак. Масалан, Xiaomi компаниясининг ўтган йил февралда тақдим этилган Redmi Note 7 Pro модели учун шунақа прошивка аллақачон тайёр.

Android 11 тизимининг навбатдаги – иккинчи бета-версияси июлда, учинчиси эса августда чиқади. Операцион тизимнинг якуний талқиндаги тўлақонли тақдимоти бўлса сентябрда ўтказилади.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар эгалари кутаётган функция iPhone’ларга тақдим этиляпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!