Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  1384
  •  24.07.2020 12:58

Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди

Google компанияси ўз мобил операцион тизимининг ўнинчи авлодидан бошлаб, уларни ширинликлар номи билан аташдан воз кечган. Унгача эса Android’нинг ҳар бир талқини турли ширинликлар номи билан аталиб келинарди: Gingerbread, Ice Cream Sandwich, Jelly Bean, KitKat, Lollipop, Marshmallow, Nougat, Pie...

ЎҚИНГ: Барча смартфонларга Android 11 чиқиш санасини Google тасодифан «сотиб» қўйди

Шунга қарамасдан, Google ходимлари операцион тизимнинг янги версияларини компания ичида ширинликлар номлари билан атаб келишаётган экан. Бу хусусда All About Android подкастида Android вице-президенти Дэвид Берк айтиб ўтган.

Унга кўра, Android 11 талқинининг «ширин» номи Red Velvet Cake экан. Бу – «Қизил бахмал» номли торт туридир, деб ёзади XDA ресурси.

Шунингдек, тизимнинг расман «ширин» номдан маҳрум этилган илк талқини – Android 10 версиясининг ҳам «ширин» номи айтилган. Бу – Quince Tart номли пирог экан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google саккизта смартфон учун Android 11 тизимининг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлаган. Бу орада Xiaomi мазкур апдейт ўзининг қайси моделларига келишини айтган бўлса, OnePlus мақтаниб ҳам ўтирмасдан флагманларини янгилаган. Шунингдек, ушбу талқинчача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари рўйхати ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.