Android 11’нинг учта муҳим функцияси сизнинг смартфонингизга келмаслиги мумкин

  •   DiMaX
  •  1143
  •  29.06.2020 16:45

Android 11’нинг учта муҳим функцияси сизнинг смартфонингизга келмаслиги мумкин

Аввалроқ Google саккизта смартфон учун Android 11 тизимининг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлади. Бу орада Xiaomi мазкур апдейт ўзининг қайси моделларига келишини айтган бўлса, OnePlus мақтаниб ҳам ўтирмасдан флагманларини янгилади. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Эсингизда бўлса, iOS 14 операцион тизим талқинининг битта ажойиб функцияси барча айфонларда бўлмаслиги ҳақида маълумот бериб, уни қўлловчи моделлар рўйхатини чиқаргандик. Android 11 Developer Preview версиясини синаб кўрган дастурчиларнинг аниқлашларича, ушбу тизимнинг айрим илғор функциялари ҳам барча смартфонларда ишлайвермас экан. Google ҳужжатларида янги тизимдаги учта функция барча қурилмаларга чиқарилиши мажбурий эмаслиги қайд этилган. Яъни, улардан ҳир бирининг муайян моделдаги телефонга татбиқ этилиш-этилмаслигини унинг ишлаб чиқарувчиси ҳал қилади.

Улардан биринчиси – Conversations in Notifications опцияси бўлиб, билдиришномаларни ташкиллаштириш ва уларни қўллашнинг янги имкониятларини ўзида жамлаган.

Ушбу функция Android операцион тизимини асосий рақобатчи – iOS’дан фарқловчи муҳим хусусиятлардан биридир. Лекин, афсуски, ундан фойдаланиш ҳаммага ҳам насиб этавермаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?

Барча смартфонларга бирдек тарқатилмайдиган иккинчи функция эса Device Controls деб аталган. Бу функция «ақлли уй» жиҳозларини бошқарув элементларининг ҳамда қувват олиш менюсининг акс этиши учун масъулдир.

Android 11’га қўшилган, бироқ муайян моделларда фаоллаштириш имконияти смартфонсозлар ихтиёрига қолдирилган учинчи функция бўлса IdentityCredential API билан боғлиқ. Бу – турли ҳужжатларнинг (масалан, ҳайдовчилик гувоҳномасининг) рақамли нусхаларини мобил қурилмада сақловчи технологиядир.

Юқоридагилардан иккинчи ва учинчиси Ўзбекистон аҳли учун унча муҳим бўлмаслиги мумкин, аммо биринчисидан фойдаланишни барча истаса керак.

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.