Android 12 аллақачон бир неча Xiaomi смартфонларида синовдан ўтказилмоқда

Android 12 аллақачон бир неча Xiaomi смартфонларида синовдан ўтказилмоқда

Xiaomi Android 12 бета синов дастурининг аъзоси ҳисобланади. Эълон қилинганидан сўнг дарҳол компания Xiaomi Mi 11 Ultra, Xiaomi Mi 11, Xiaomi Mi 11X Pro ва Xiaomi Mi 11i учун Android 12 бета-версиясини чиқарганди. Энди компания бошқа телефонлар учун сўнгги Android асосида MIUI'ни синовдан ўтказишни бошлади.

Xiaomiui маълумотларига кўра, Android 12'нинг биринчи бета-версияси қуйидаги смартфонлар учун чиқарилди:

• Xiaomi Mi 10 Ultra
• Xiaomi Mi 10 Pro
• Xiaomi Mi 10
• Xiaomi Mi 10T Pro
• Xiaomi Mi 10T
• Redmi K30S Ultra

Гап MIUI 13 ёки MIUI 12.5 қобиғи ҳақида кетаётгани ҳали маълум эмас. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Xiaomi ҳали Xiaomi Mi 10T ва Mi 10T Pro учун Android 11 асосида MIUI 12.5'нинг глобал версиясини чиқармаган.

ЎҚИНГ: Google Android 12 учун ўйин билан боғлиқ бўлган муҳим функцияларни тайёрламоқда