Android 12 билан ишловчи "монстер" смартфон сотувга чиқди

Android 12 билан ишловчи

Ulefone Power Armor 14 ўтган йилнинг энг кучли, мустаҳкам смартфонларидан бири бўлган эди. Бу йил эса компания шу смартфоннинг Pro версиясини чиқарганини эълон қилди.

Power Armor 14 Pro аввалгисидан кўпроқ оператив ва доимий хотира (6 GB + 128 GB), смартфонда ўйин ўйнаш тажрибасини янада оширадиган янги Mediatek Helio G85 гейминг процессори ва энг сўнгги версиядаги Android 12 операцион тизимида ишлай олиши билан фарқ қилади. 

Ушбу cмартфонини "ўлмас" деб ҳам аташ мумкин, чунки у 10,000 mAh батарея қувватига эга ва бу смартфоннинг энг афзал томонларидан биридир. Бундай сиғимдаги батарея билан cмартфонни ҳафталаб қувватламай юриш мумкин. Қизиғи шундаки, керакли OTG улагич билан смартфон ёрдамида бошқа қурилмаларни ҳам қувватлаш мумкин. Демак, энди сизга повербанк ҳам керак бўлмайди, чунки смартфоннинг ўзи повербанк вазифасини бажариб бера олади. Мабодо смартфон қуввати тугаб қоладиган бўлса, уни 15W симсиз ёки 18W Type-C симли зарядлаш билан қувватлаб олишингиз мумкин. 

Power Armor 14 Pro ҳар қандай экстремал муҳитга бардош бера олади, чунки у IP68 ва IP69К стандартлари билан сувга (1.5 метерлик чуқурликда 30 дақиқа), чангга, MIL-STD-810G сертификати билан эса юқори ҳарорат ва 1.5 метер баландликдан тушишга чидамли деб топилган. Шундай экан смартфон билан бемалол тоғларга, соҳил бўйларига саёҳатга, сузишга чиқиш ёки армияда хизмат сафарларини ўташ мумкин. Шунингдек, смартфон 6.52 дюймли IPS LCD экрани тирналишга чидамли Corning Gorilla Glass билан, танаси эса металл рамка, резина бурчак ва юқори сифатли қаттиқ пластик корпус билан ҳимояланган. 

Орқасида Sony'нинг 20 мегапикселли AI асосий камераси, нарсаларни ўта яқиндан суратга олиш учун 2 мегапикселли макро камера, чуқурлик сенсори мавжуд. Олд камераси эса 16 MP бўлиб, бу камералар билан ҳатто сув остида ҳам суратга олишингиз мумкин. Ўнг ён томонида бармоқ изини аниқловчи сенсор, чап томонида эса одатий тугмаси ҳам бор. Смартфон қулоқчинларсиз радиоларни эшитиш, NFC ёрдамида тўлов қилиш, юз ёрдамида қулфдан очиш функцияларини ҳам қўллаб-қувватлайди ва унга иккита SIM карта ва битта қўшимча microSD чип солиш мумкин. 

Мана шундай ажойиб хусусиятларга эга Power Armor 14 Pro смартфонини сиз атиги 259.99 долларга ўзининг расмий веб-сайтидан сотиб олишингиз мумкин. Муҳими қути ичида қувватлагич адаптери ҳам бор. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Civi 2 смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.