Android 12 расмий промо-ролигини инсайдер тарқатиб юборди: янги тизимда нималар бор?

  •   DiMaX
  •  919
  •  17.05.2021 10:20

Android 12 расмий промо-ролигини инсайдер тарқатиб юборди: янги тизимда нималар бор?

Google компанияси ўтган йили коронавирус туфайли Google I/O конференциясини бекор қилганди. Бу йилги анжуман онлайн тарзда ўтишини ва вақтини олдиндан айтиб қўяқолди ва унда Android 12 тақдимоти кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Android 12'нинг фойдали функцияларидан бири маълум бўлди

Ишончли инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) янги – Android 12 операцион тизимининг илк расмий промо-ролигини қўлга киритиб, ўзининг Front Page Tech номли YouTube-каналида эълон қилди. Унда кўриш мумкинки, қидирув гиганти тизим дизайнига ўзгартиришлар киритган, фойдаланувчи интерфейсидаги айрим унсурларни модификация қилган, янги анимациялар қўшган.

Демак, Android 12 операцион тизим талқинида бизни бир қатор янги виджетлар ва тугмачалар, бир нечта янги анимациялар кутмоқда. Бу – янгиланган Wi-Fi ҳамда Bluetooth переключателлари, мусиқа виджети, об-ҳаво виджети ва ҳоказолардир. Шунингдек, унда ҳатто турли иловалардан келган билдиришномаларни ҳам гуруҳларга ажратиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биз Android 12 талқинидаги мобил операцион тизимнинг экранидан олинган биринчи скриншотларни улашган эдик. Сўнгроқ эса унинг намойиш саналари ҳақидаги маълумот ҳам чиққан. 19 февралда ўтар тунда Google ушбу операцион тизимнинг дастурчиларга мўлжалланган биринчи Android 12 Developer Preview версиясини тақдим қилган; биз ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатларини эълон қилганмиз. Мазкур тизимга янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати, шунингдек, смартфонингизга ҳозироқ Android 12 қиёфасини бахш этиш усули ҳам сизни бефарқ қолдирмаса керак.

Лекин ҳаммасидан ҳам олдин...

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.