Android 12 тизими ҳам тайёр: илк скриншотларни томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1118
  •  09.02.2021 14:22

Android 12 тизими ҳам тайёр: илк скриншотларни томоша қилинг!

Google компанияси шу ҳафта ёки келаси ҳафтада ўз янги операцион тизимининг дастурчиларга мўлжалланган бета-версияси – Android 12 Developer Preview талқинини чиқариши кутилмоқда. Ўн иккинчи авлод тизимга янгиланувчи илк смартфон эса ҳали Android 11 чиқмай туриб эълон қилинган (+видео).

ЎҚИНГ: Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Инсайдерлар аллақачон Android 12 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлаётган смартфон экранидан скриншот олиб тарқатишди.

Тасвирларда «шторка» ва виджетлар интерфейсининг яхшигина қата ишланганини кўриш мумкин; яхлит олганда эса у кўпроқ iOS дизайнини эслатади.

ЎҚИНГ: Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти

Бу ерда акс этган интерфейс айнан Android 12 Developer Preview талқинидан олинган бўлса керак.

Скриншотлардан англашиладиган яна бир жиҳат – Android 12 тизимида хавфсизлик янада оширилганлигидир. Бирор иловани очаётганда, унинг айнан қайси ресурсларни ишлатишини айтиб тизимнинг ўзи фойдаланувчини огоҳлантиради. Масалан, бу дастур смартфоннинг камерасидан, микрофони ёки GPS-модулидан фойдаланиши кабилар. Зарурат туғилса, фойдаланувчи ўша заҳотиёқ илованинг бирор ресурсга рухсатини чеклаб қўйиши мумкин бўлади.

Булардан ташқари, аввалроқ маълум бўлган эдики, Android 12 операцион тизим талқинида...

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини улашиш энди янада осонлашмоқда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!