Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, POCO ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда

  •   DiMaX
  •  1040
  •  05.07.2021 10:56

Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, POCO ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда

Google компанияси бу йилги Google I/O конференциясини онлайн тарзда ўтказиб, унда Android 12 операцион тизимининг илк оммавий бета-талқинини намойиш этган. Биз эса уни синаб кўриш мумкин бўлган 26 моделдаги смартфон рўйхатини чиқарганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Android 12 тизимли илк Xiaomi смартфони бенчмаркда «қўлга тушди»!

Интернетда ўн иккинчи авлод «яшил роботчали» операцион тизимгача янгиланувчи Xiaomi, Redmi, POCO ва BlackShark смартфонларининг рўйхати пайдо бўлди. Гарчи компания буни расман тасдиқламаган бўлса-да, инсайдерларнинг таъкидлашларича, рўйхат компаниянинг ички манбаларидан ҳамда MIUI расмий форумидан олинган маълумотлар асосида тузилган.

Қуйидаги суратда ўрта устундаги ҳамда ўнг устуннинг юқори қисмидаги рўйхатларда акс этган қурилмаларга Android 12 тизими асосида янги прошивкалар тарқатилади.

Чап устундаги биринчи рўйхатга кирган моделлар учун Android 12 тизими базасидаги прошивкалар аллақачон ёпиқ бета-тест доирасида текшириб кўрилмоқда. Чап устундаги иккинчи рўйхатда акс этган гаджетлар учун эса ўн иккинчи авлод операцилн тизим тарқатилиши аниқ эмас. Ва ниҳоят, энг сўнгги – чап устуннинг пастки қисмидаги рўйхат Android 12 операцион тизимига янгиланмайдиган смартфонларни акс эттирган.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 якуний прошивкаси еттита Xiaomi смартфонига муддатидан олдин кела бошлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!