Android 12 тизимининг дастурчиларга ва фойдаланувчиларга тарқатилиш кунларигача айтилди

  •   DiMaX
  •  706
  •  12.02.2021 09:55

Android 12 тизимининг дастурчиларга ва фойдаланувчиларга тарқатилиш кунларигача айтилди

Куни кечагина биз Android 12 талқинидаги мобил операцион тизимнинг экранидан олинган биринчи скриншотларни улашган эдик. Энди эса Phonearena нашри унинг намойиш саналари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Унга кўра, Google бу тизимнинг дастурчиларга мўлжалланган илк жамланмаси – Android 12 Developer Preview талқинини 17 февралдаёқ тақдим этади. Таққослаш учун келтириб ўтсак, бундан олдинги – Android 11 Developer Preview ўтган йилнинг 19 февралида чиққан эди.

Оддий фойдаланувчилар учун барқарор Android 12 операцион тизимининг релизи эса 2 сентябрь куни бўлиб ўтади. Қиёслаш учун, Android 10 версияси 2019 йилнинг 3 сентябрида, Android 11 эса – 2020 йилнинг 8 сентябрида намойиш қилинган.

Таъкидлаб ўтамиз – юқоридаги маълумот норасмий бўлиб, инсайдерлар томонидан тақдим этилган. Лекин барибир бунинг рост бўлиб чиқиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!