Android 12 тизимли илк Xiaomi смартфони бенчмаркда «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  518
  •  21.06.2021 17:27

Android 12 тизимли илк Xiaomi смартфони бенчмаркда «қўлга тушди»!

Google компанияси бу йилги Google I/O конференциясини онлайн тарзда ўтказиб, унда Android 12 операцион тизимининг илк оммавий бета-талқинини намойиш этган. Биз эса уни синаб кўриш мумкин бўлган 26 моделдаги смартфон рўйхатини чиқарганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: One UI 4.0 (Android 12) гача янгиланувчи Galaxy'лар рўйхати билан танишамиз

Бугун – 21 июнь куни оммабоп GeekBench иловасининг маълумотлар базасида Xiaomi компаниясининг M2102K1G модел рақамли смартфони текшириб кўрилгани ҳақида қайд пайдо бўлди. Бу рақам эса аввалроқ тақдим этилган ва савдога чиқиб ҳам улгурган суперфлагман – Mi 11 Ultra моделига тегишли.

Бенчмаркдаги янги қайднинг аҳамияти шундаки, бу гал текшириб кўрилган Xiaomi Mi 11 Ultra смартфони амалдаги Android 11 эмас, балки аллақачон Android 12 операцион тизим талқинида ишламоқда.

Янги операцион тизим билан ишлаётган Xiaomi Mi 11 Ultra суперфлагмани GeekBench’нинг якка ядроли синовида 1116 балл, процессорнинг барча ядроларини ишлатганида эса 2845 балл олган.

Дарвоқе, «Хитойча Apple»нинг кўпдан бери кутилаётган Xiaomi Mi Mix 4 смартфони экрани Mi 11 Ultra дисплейидан пастроқ бўлаётганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳозир ҳам оммабоп бўлган учта эски флагманини эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.