Android 12’га ўтувчи Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонларининг янги рўйхати (2021 йил август)

  •   DiMaX
  •  962
  •  02.08.2021 11:08

Android 12’га ўтувчи Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонларининг янги рўйхати (2021 йил август)

Эсингизда бўлса, биз Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум этилган Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда эълон қилган эдик. Ўша маълумотни тақдим этган манба энди мазкур янгиланишлар бўйича янги рўйхатни чиқарди.

ЎҚИНГ: Android 12 аллақачон бир неча Xiaomi смартфонларида синовдан ўтказилмоқда

Янгиланган рўйхатга кўра, Redmi K30 Pro модели учун Android 12 операцион тизимининг ички синовлари бошланган. Айтиш керакки, Хитойдан ташқарида ушбу смартфон Poco F2 Pro модели сифатида сотилмоқда.

Шу иккита модел билан Android 12 тести бошланган смартфонлар сони йигирматага етган. Ушбу рўйхатга яна Xiaomi Mi 11, Mi 11 Pro, Mi 11 Ultra, Mi 11i, Mi 11X, Poco F3, Redmi K40, Mi 11X Pro, Redmi K40 Pro, Redmi K40 Pro+, Mi 11 Lite 5G, Mi 10S, Mi 10, Mi 10 Pro, Mi 10 Ultra, Mi 10T, Mi 10T Pro, Redmi K30S Ultra моделлари кирган.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5’га янгиламай туринг – 5 хил Xiaomi ҳамда POCO смартфонларини у ишдан чиқаряпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!