Android 12'нинг фойдали функцияларидан бири маълум бўлди

Android 12'нинг фойдали функцияларидан бири маълум бўлди

Android 11 операцион тизимида «рухсатларни автоматик бекор қилиш» номли функция жорий қилинган эди. Агар бирор илова узоқ муддат фойдаланилмаса, тизим автоматик равишда иловага берилган рухсатларни бекор қилади. XDA Developers нашри мутахассисларининг аниқлашича, Android 12'да ушбу функция янада кенгайтирилади.

Агар бирор иловадан узоқ муддат фойдаланилмаса, Android 12'даги иловаларни автоматик уйқу режими ўтказиш функцияси дастурга берилган барча рухсатларни бекор қилиш билан бирга, иловани уйқу режимига ўтказади ва унга алоқадор барча вақтинчалик файлларни ўчириб ташлайди. Бу эса қурилма хотирасини тежашга хизмат қилади.

Автоматик уйқу режимига ўтказишни ёқиш учун Созламалар > Иловалар > Фойдаланилмаган иловалар ойнасига ўтиш керак.

ЎҚИНГ: Samsung икки йиллик смартфонларига ҳам Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкасини тарқатяпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!