Android 13 қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Android 13 қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Google раҳбари Сундар Пичаи компания ҳар йили ўтказадиган дастурчилар конференсияси, Google I/O тадбирининг бу йилги сони 11-12 май кунларида ўтказилишини эълон қилди.

Бу йилги #GoogleIO учун Shoreline aмфитеатридан жонли эфирда қайтамиз! Бизга онлайн қўшилинг 11-12 май io.google

Анъанага кўра, ҳар йили шу тадбирда Android операцион тизимининг янги авлоди тақдим қилинади. Демак, компания ўтган ойда Android 13'нинг илк синовларини бошлаганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Google май ойида янги авлод "яшил робот"ини тақдим қилади. Унинг якуний барқарор версияси эса шу йилнинг куз фаслида Pixel 7 смартфонлари билан чиқарилади. Шу билан бирга, нафақат операцион тизим, балки компания ўзининг ўрта бюдежтли Google Pixel 6а смартфонлари ва Pixel Watch смартсоатлари ҳам тақдим қилиши кутилмоқда.

2020 йилда пандемия сабаб ҳар йили чипталар сотиб, офлайн ўтказиладиган Google I/O тадбири бекор қилинган эди. 2021 йилда эса у онлайнга кўчди ва Android 12 тақдим қилинди. Бу сафарги Google I/O гибрид форматда: онлайн ва офлайн бўлиши режалаштирган. Компания раҳбари Сундар Пичаи айтганидек офлайн тадбир Калифорниядаги Shoreline aмфитеатрида жонли эфирга узатилади ва унда томошабинлардан фақат Google'чилар ва бошқа бир нечта меҳмонлар қатнашишади. Онлайнда эса дунёнинг исталган четидан ҳар ким бепул қатнашиши мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Android 13 шу ерда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!