Android 14 тизимида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Android 14 тизимида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Зарарли иловаларни ҳавфини камайтириш мақсадида Android 14 эски Android версияларга мўлжалланган иловаларни ўз тизимига ўрнатишни бутунлай чеклайди. 

Бир неча йиллардан буён Android тизимининг энг сўнгги ҳавфсизлик чоралари ва функсийлардан фойдаланиш учун Android дастурчилари ўз иловаларини янгилаб туриш талаби Google Play Store томонидан қўйилар эди. Энди талаб ўзгарди, Play Store'даги иловалар камида Android 12 тизимига мослашган бўлиши керак. 

Шу пайтгача ушбу минимал API даражасидаги талаблар фақат Google Store дўконидаги иловаларга нисбатан қўлланилган. Агар дастурчи эски версия учун илова яратмоқчи бўлса, у буни амалга ошириши мумкин ва ўз фойдаланувчиларидан APK файлни қўлда юклаб олишларинини сўрайди. Агар Android иловаси талаб ўзгаргандан кейин янгиланмаган бўлса, Play Store иловани аввал ўрнатиб олган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда давом этади.

Янги эълон қилинган кодларга кўра, Android 14 эскирган иловаларни ўрнатишни бутунлай блокировка қилиб, API талабларини янада кучайтиради. Ушбу ўзгариш фойдаланувчиларнинг Google Store'ни четлаб ўтиб маълум APK файлларини юклашини, шундай бўлган тақдирда кейинчалик ўша иловани Google Store'дан ҳам юклаб олишни чеклайди. 

Android 14 тизими эски Android версияларга мўлжалланган иловаларни ўрнатишни блоклайди. Эскирган иловаларни блоклаш орқали Google Android тизимида зарарли дастурларнинг тарқалишини олдини олади. Ушбу ўзгаришларни киритган дастурчининг таъкидлашича, баъзи зарарли дастурлар фақат янги иловаларда қўлланиладиган баъзи ҳимояларни четлаб ўтиш учун Android'нинг эски версияларини нишонга олади.

Агар фойдаланувчи бирон бир сабабга кўра эскирган дастурни ўрнатишни хоҳласа ёки ўрнатиши керак бўлса, буни айрим талабларни бажарган ҳолда амалга ошириши керак бўлади. Талаб қилинадиган қўшимча чораларни ҳисобга олсак, кимдир беихтиёр зарарли дастурларни ўрнатиб олиш эҳтимоли камаяди.

ЎҚИНГ: Galaxy фойдаланувчилари! Galaxy Store иловаси дарҳол янгиланг! 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!