Android 14 ва Google'нинг ChatGPT учун жавоби – бу йилги Google I/О конференцияси қачон бўлиши маълум бўлди

Android 14 ва Google'нинг ChatGPT учун жавоби – бу йилги Google I/О конференцияси қачон бўлиши маълум бўлди

Google компанияси ўзининг ҳар йиллик дастурчилар конференцияси, Google I/O тадбирининг бу йилги сони қачон бўлиб ўтишини эълон қилди. Ҳар йилгидек, тадбир одатий жойда - Shoreline Амфитеатрида, Калифорниянинг Mountain View шаҳридаги Google штаб-квартирасининг рўпарасида бўлиб ўтади.

Google I/O асосан Android операцион тизимининг янги версиясини тақдим қилиш, у ҳақида маълумот улашиш учун ўтказилади. Албатта, бу ҳаммаси бўлмайди. Биз бу йилги конференциясида нафақат Android 14, балки қидирув тизими гигантининг бир қанча сунъий интеллект маҳсулотлари: ChatGPT рақиби – Bard билан бирга матнга кўра суратлар, иловалар учун кодлар яратадиган ва бошқалар билан танишишимиз мумкин.

Шунингдек, Google ўзининг янги Pixel қурилмалари, эҳтимол, Pixel букламафони, планшети, Pixel 7а ва янгиланган Pixel Buds Pro симсиз қулоқчинларини ҳам намойиш этиши миш-миш қилинмоқда.

Google I/O конференциясининг бу йилги сони 10 май куни бўлиб ўтади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.