Android 7.0 Nougat релизи 22 августдан бошланиши мумкин

Android 7.0 Nougat релизи 22 августдан бошланиши мумкин

Канаданинг Telus номли мобил оператори Android 7.0 Nougat релизи 22 августдан бошланиши ҳақида маълумот берди. Ҳозирча Google компанияси бу ҳақда бирор изоҳ бермаган.

Telus августнинг сўнгида  Nexus 6P ва  Nexus 5X моделларини Android N версиясига янгилиши ҳақида хабар берган. Бироқ бу маълумотларни ҳали юз фоиз аниқ деб бўлмайди.

Чунки Google ўзининг  HTC  билан ҳамкорликда тайёрлаётган янги туркумдаги Nexus

смартфонларини ҳали тақдим қилмади. Одатда, бундай катта янгиланишлар биринчи бўлиб

Nexus сериясида чиқарилар эди. Бундан ташқари, интернетдаги кўплаб манбаларда LG томонидан яқин орада намойиш қилиниши кутилаётган LG V20 модели ҳам Android N версиясидаги илк гаджет бўлиши айтилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!