Android 8.0 Oreo’гача янгиланувчи Huawei смартфонлари рўйхати

  •   DiMaX
  •  1097
  •  29.06.2018 17:35

Android 8.0 Oreo’гача янгиланувчи Huawei смартфонлари рўйхати

Дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози ўзининг мобил телефонларини янги прошивка билан таъминлашда давом этмоқда. Huawei бугун Android операцион тизимининг 8 – Oreo талқинигача янгиланадиган смартфонларини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Офарин! Huawei лидерга айланди

Яқинда хитойлик техногигантнинг Huawei Mate 10 Lite ҳамда Huawei P10 Lite смартфонлари Android Oreo базасидаги дастурий таъминотни қабул қила бошлаган эди. Компаниянинг маълум қилишича, 30 июндан унинг яна бир нечта моделдаги телефонлари ушбу талқиндаги операцион тизимга асосланган EMUI 8.0 график қобиғигача янгиланади.

Булар Huawei Mate 8, Huawei P9, Huawei 9 Plus, Honor 8, Honor V8, Honor Note 8 ҳамда Honor Play 6X моделларидир. Таъкидлаш ўринлики, смартфонсоз ҳатто салкам уч йил аввал тақдим этилган Mate 8 қурилмалари учун ҳам янги прошивка ишлаб чиққан.

ЎҚИНГ: Huawei ҳозиргиларидан нақ икки карра кучли процессор тайёрламоқда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!