Android 9’гача янгиланган Samsung флагман смартфонларида яна бир муаммо чиқди

  •   DiMaX
  •  1644
  •  08.04.2019 08:53

Android 9’гача янгиланган Samsung флагман смартфонларида яна бир муаммо чиқди

Жанубий кореялик техногигантнинг саккизинчи авлод флагман смартфонларига яқинда Android 9.0 Pie базасидаги янги прошивка тарқатилган эди. Лекин ушбу янгиланишни ўрнатиб олган фойдаланувчилар ундаги муаммолардан шикоят қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Android 9 ўта «очофат» чиқди, бу муаммони қандай ҳал этамиз?

Samsung Galaxy S8 моделида Android 9.0 Pie янгиланишидан кейин биринчи кўзга ташланган муаммо – аккумуляторларнинг қуввати тез тугаб қолиши эди. Энди эса тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғи – LTE билан боғлиқ ташвиш ҳам чиқди.

Бу галги муаммо нафақат Samsung Galaxy S8, балки Galaxy S8+ ҳамда Galaxy Note 8 флагманларида ҳам кузатилмоқда. АҚШнинг Sprint операторига ушбу смартфонларни ишлатаётган абонентларидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Android 9.0 Pie янгиланишини ўрнатганларидан кейин уларнинг телефонлари 4G тармоқларига улана олмай қолган. Бунда 3G ҳамда Wi-Fi тармоқларига уланишда муаммо йўқ.

Sprint ва Samsung компанияларининг мутахассислари бу муаммони бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилишмоқда, аммо ҳозирча бирор натижа йўқ.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ҳамда S9+ эгалари улардаги жиддий муаммодан шикоят қилишмоқда

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.