Android 9 ўта «очофат» чиқди, бу муаммони қандай ҳал этамиз?

  •   DiMaX
  •  1547
  •  07.11.2018 16:50

Android 9 ўта «очофат» чиқди, бу муаммони қандай ҳал этамиз?

Google компанияси Android 9.0 талқинидаги операцион тизимида аккумулятор қуввати сарфини камайтирувчи Adaptive Battery функциясини жорий этган. Шунга қарамасдан, ушбу версия аксинча – аввалгисидан ҳам кўпроқ қувват харжлайдиган бўлиб қолган.

ЎҚИНГ: Қайси Android-иловалар батарея қувватини энг кўп сарфлайди?

Google қўллаб-қувватлаш расмий форумида смартфонлар Android 9’гача янгиланганидан сўнг қуввати тез тугаб қолаётгани ҳақида шикоят ёзувлари учрамоқда. Ушбу муаммо ҳар хил русумлардаги қурилмаларда учраётгани боис, ҳамма гап операцион тизимнинг ўзида эканлигини пайқаш қийин эмас.

Фойдаланувчиларнинг ёзишларича, ҳатто смартфон ҳеч ишлатилмасдан шунчаки тинч турган бўлса ҳам қувват кўп сарфланиб кетаётир. Агарда тунда қувватлашга қўйиб қўймаса, айрим қурилмаларнинг аккумуляторлари тонггача «бўшаб» қолиши ҳам учраётир.

ЎҚИНГ: Смартфонни тунда қувватлашга қўйиб ётиш хавфлими?

Айрим ҳолларда смартфон кутиш режимида турганида ҳам бир соатда 10-20 фоизгача қуввати сарфланиб қолмоқда. Бунда ҳатто фондаги иловаларни тўхтатиш ҳам наф бермаётир. Фойдаланувчиларнинг фикрича, операцион тизим аслида уларни тезкор хотирадан олиб ташламаяпти.

Шунингдек, айрим иловалар (масалан, YouTube) ҳам процессор, видеочип ва хотирага худди «оғир» ўйинлар каби кўп юк солаётганини айтишаётир.

Google эса бундай ҳолларда Android операцион тизимини ҳамда қурилмаларга ўрнатилган иловаларни энг янги талқинларигача янгилашни тавсия этмоқда. Бундан ташқари, Battery Saver созламасини фаоллаштириш, шунингдек, Adaptive Battery функциясини ўчириб ва экран ёрқинлигини камайтириб қўйишни ҳам маслаҳат бераётир.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?