Android 9 Pie тизимли «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6T бенчмаркда имтиҳон топширди

  •   DiMaX
  •  899
  •  13.10.2018 11:33

Android 9 Pie тизимли «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6T бенчмаркда имтиҳон топширди

OnePlus 6T смартфонининг расмий тақдимотига бир неча кун қолди, аммо унинг деярли барча хусусиятлари маълум бўлган. Энди эса уни Geekbench сервисида текшириб ҳам кўришди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: OnePlus «флагманлар кушандаси»нинг тақдимот санаси ва жойини айтди

Айтиш керакки, OnePlus 6T ушбу бенчмаркда FS FS P8801 номи остида синаб кўрилган, чунки компания унинг номини тақдимотдан аввал маълум қилмасликни истамоқда. У жорий флагмани – OnePlus 6 моделида ҳам шундай қилган, яъни бенчмаркда уни NS NS P7819 номи билан текшириб кўрганди. Кейинчалик, бу телефоннинг дастлабки прошивкаларида, тизим созламаларининг «Телефон ҳақида» менюсида ушбу шифр акс этганди.

Хулласи калом, янги «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6T бенчмаркда қуйидагича натижалар кўрсатган:

Синтетик тестдаги маълумотларга қараганда, мазкур смартфонга Qualcomm Snapdragon 845 чипсети ўрнатилган – натижалар ушбу платформага асосланган қурилмаларга хос. Бенчмаркда текширилган версиянинг тезкор хотираси 8 гигабайтлик, аммо унинг 6 гигабайтлик варианти ҳам бўлиши кутилаётир. Бундан ташқари, OnePlus 6T бирйўла янги – Android 9 Pie талқинидаги операцион тизим билан чиқарилади.

ЎҚИНГ: 17 октябрда намойиш этиладиган OnePlus 6T флагманини МУТЛАҚО БЕПУЛ оласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!