Android асосчиси Essential Phone 2’ни намойиш этди – бутунлай ўзгача смартфон! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1458
  •  09.10.2019 13:23

Android асосчиси Essential Phone 2’ни намойиш этди – бутунлай ўзгача смартфон! (+«жонли» видео)

Google жамоасида ишлаб, Android операцион тизимининг асосчиси бўлган Энди Рубин (Andy Rubin) кейинчалик Essential компаниясига асос солган. 2017 йил май ойи охирларида у ўзининг Essential Phone русумли илк смартфонини тақдим қилган эди.

ЎҚИНГ: Essential Phone ўз нархидан $200 долларга арзонлашди

Android ижодкори кеча ўзининг Twitter-аккаунти орқали антиқа смартфонни намойиш этди ва у Essential Phone 2 модели бўлиши кутилмоқда. Мазкур девайс ташқи кўриниши смартфондан кўра кўпроқ телевизорни бошқарув пультига ўхшаб кетади.

Айтиш керакки, шу пайтгача тақдим этилган энг ғалати – чўзинчоқ смартфон хитойликларга тегишли эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

Essential Phone 2 экранининг юқори чап бурчагидаги тирқишда олд камера жойлашган. Дисплейнинг барча томони бир хил қалинликдаги ҳошия билан ўралган.

Ёқиқ ҳолидаги дисплейи акс этган суратда биз «Календарь», «Хариталар», «Об-ҳаво», Spotify ва Uber сингари иловаларни кўрамиз. Essential бош директори бу гаджетнинг форм-факторини «бутунлай ўзгача» демоқда.

Иккинчи авлод Essential Phone смартфонининг орқа панелида якка модулли катта камера жойлашган, унинг блоги корпуснинг орқа юзасидан кўтарилиб турибди. Пастроқдаги ўйиқ эса дактилоскопик датчикка ўхшаяпти.

Смартфон корпусининг ўнг томонида овозни баландлатиш/пастлатиш ҳамда қурилмани ўчириб-ёқиш тугмачалари бор. Девайснинг корпуси ҳар хил тусларда товланувчи GEM Colorshift материалидан ишланган ва у тўрт хил рангда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Қачондан бошлаб ҳамма смартфонлар қадоқдан Android 10'да ишлайди?

Essential компаниясининг таъкидлашича, бу – мобил қурилмалар ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборувчи мутлақо янги турдаги телефондир.

Мана, Essential Phone 2’ни «жонли» видеода ҳам кўрамиз:

Essential Phone 2’нинг техник хусусиятлари ҳозирча маълум қилинмаган, бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: АҚШнинг нуфузли нашри «смартфонлар қироли»ни эълон қилди!