Android’да видеомонтаж қилувчи 5 илова

  •   DiMaX
  •  5670
  •  12.04.2017 15:19

Android’да видеомонтаж қилувчи 5 илова

Смартфон ва планшетлардан энди нафақат фотоаппарат, балки видеокамера сифатида ҳам фойдаланяпмиз. Булардан ташқари, суратга олинган расм ва видеолавҳаларни шу девайсларнинг ўзида таҳрирлаш – монтаж қилиш ҳам мумкин. Жумладан, Android тизимли қурилмаларда бу ишларни амалга ошириш учун энг қулай ва зўр видеомуҳаррир иловаларни бугунги тўпламимизда кўриб олишингиз мумкин.

«Редактор видео и фото Музыка»

Агарда сизга видеолавҳаларни осонлик ва тезкорлик билан монтаж қилиш керак бўлса, у ҳолда InShot компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу илова қўл келади. У яхлит видеофайлни бўлакларга бўлишга, кейин уларни ўзингиз хоҳлаган тартибда қайта бирлаштириб чиқишга имкон беради. Видеога мусиқа, фотосурат ёки матн қўшиш, шунингдек, фонни тозалаш ишлари ҳам оддийгина бармоқ билан тегинишлар орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, «Редактор видео и фото Музыка» нафақат видео, балки фотосуратларни ҳам қайта ишлашга ярайди. Видео яратгач, уни Facebook ва Instagram каби ижтимоий тармоқларда улашиш функцияси бор. Full HD формати билан ҳам ишлайди.

Хусусиятлари:

  • Full HD видеони қайта ишлаш
  • Видеотриммер
  • Слайд-шоу яратиш
  • Содда бошқарув
  • Матн ва эмодзи қўшиш имкони

Мазкур дастурни Google Play расмий дўконидан мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Magisto

Android учун энг зўр видеомуҳаррирлардан бири Magisto ҳисобланади. Илова фойдаланишдаги соддалиги ва аъло даражадаги дизайни сабабли бутун дунёда кенг эътироф этилган.

Унда видеони монтаж қилиш учун учтагина қадамни амалга ошириш кифоя: файлни, фильтрни ва мусиқани танлаш! Шу тариқа яратилган видеотасвирни «Одноклассники», Facebook, Instagram, Twitter, YouTube тармоқларига ва ҳатто электрон почтага ҳам юбориш имкони мавжуд.

Хусусиятлари:

  • Видеолавҳаларни улаш
  • Слайд-шоу яратиш
  • Содда бошқарув
  • Фильтрлар

Иловани Google Play дўконидан ушбу ҳавола орқали олиб ўрнатсангиз бўлади.

AndroVid

Бу илова – Android учун яратилган жиддий видеомуҳаррир. AndroVid видеони нафақат монтаж қилади, балки турли форматларга конвертация қилиб ҳам бера олади. Турли видеолавҳаларни битта фильмга бирлаштириш, унга мусиқа ва матн қўшиш мумкин. Кадрни «қотириб» қўйиш, тезлаштириш ёки секинлаштириш каби эффектлари мавжуд, яна овоз йўлакчасини кесиб олиш мумкин ва бошқа кўплаб функцияларга эга.

Хулласи калом, AndroVid – блог ва ижтимоий тармоқлар учун чиройли видеолар яратишга ёрдам берувчи бақувват мобиль иловадир.

Хусусиятлари:

  • Видеотриммер
  • Видеотранскодер
  • Слайд-шоу яратиш
  • Фильтрлар
  • Матн ва мусиқа қўшиш имкони

Google Play дўконидан бу иловани мазкур ҳавола ёрдамида олиб ўрнатишингиз мумкин.

VideoShow

VideoShow иловасини Android тизимли қурилмалар учун ишлаб чиқилган энг қизиқ видеомуҳаррир, дейиш мумкин. У мобиль видеони таҳрирлаш учун энг керакли функцияларни ўз ичига олган. Унда ажойиб видеолавҳа ёки слайд-шоу яратиш учун 50 дан ортиқ пухта ўйланган мавзулар хизматингизга шай.

Дастурда юздан ошиқ бепул мусиқий композициялар, матн теришнинг турли услублари ва субтитрлар учун шрифтлар жамланган. Бундан ташқари, унинг ўзига ўрнатилган дўконида катта миқдордаги қўшимча эффектлар, стикерлар ва овозли эффектлар мавжуд. Энг асосийси – шунча афзалликлари бўлишига қарамасдан, VideoShow мутлақо бепул!

Хусусиятлари:

  • Видеотриммер
  • Видеотранскодер
  • Слайд-шоу яратиш
  • Фильтрлар
  • Эффектлар дўкони
  • Матн ва эмодзи қўшиш имкони

VideoShow видеомуҳарририни ушбу ҳавола орқали юклаб олса бўлади.

VivaVideo

Ушбу видеомуҳаррир ҳам функционаллигига кўра VideoShow’га ўхшаб кетади, лекин унинг пухта ишланган ўз интерфейси мавжуд. Видеомонтаж учун бой имкониятлар тўплами ҳамда замонавий дизайн VivaVideo иловасининг Google Play дўконидаги энг яхши дастурлар қаторидан ўрин олишига сабабчи бўлган.

Видеони таҳрирлаш учун профессионал жиҳозларнинг қўллашдаги қулайлиги, видеони тезлатиш ва секинлатиш функциялари ва бошқа қулайликлар унда жамланган. Афтидан, бу – фотосуратларингизни слайд-шоуга, видеолавҳаларингизни эса кичкина санъат асарига айлантиришнинг энг содда усули бўлса керак!

Хусусиятлари:

  • Видеотриммер
  • Видеотранскодер
  • Слайд-шоу яратиш
  • Фильтрлар
  • Матн ва эмодзи қўшиш имкони

Бу дастурни Google Play дўконидан мана бу ҳавола орқали кўчириб олиш  мумкин.

Шунингдек, фотосуратларни қайта ишлаш учун энг мақбул иловалар кўрсатилган мақоламизга ҳам назар солишингизни тавсия этамиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.