Android’даги Google Chrome браузерида энди видео фон режимида ижро этилади

Android’даги Google Chrome браузерида энди видео фон режимида ижро этилади

Google ўзининг Chrome браузерига янги фукцияларни қўшиш орқали уни такомиллаштиришда давом этмоқда.  Компания Chrome браузери учун навбатдаги  дастур янгиланишини чиқариш арафасида. Хабар берилишича, айни вақтда Android’даги Chrome браузери бета-синовлардан ўтмоқда экан.

Аввалги Google Chrome браузернинг 53 версиясида ижро этилаётган видео асосий экран ёки бошқа иловага ўтганда автоматик тарзда тўхтар эди. Эндиликда янги версияда фойдаланувчилар видеони фон режимига ҳам ўтказишлари мумкин. Браузердан чиқилган тақдирда, ролик автоматик тарзда тўхтайди, бироқ унинг оҳангини “Play” тугмасига босиб, фон режимида фаоллаштириш имконияти мавжуд.

nexus2cee_Screenshot_20160915-164103-668x432

Шу билан бирга рўйхатдаги аудио трекларни ҳам бошқариш мумкин. Бундай функция YouTube видеохостингининг мобил версиясига ҳам аввалроқ татбиқ этилган эди.