Android’даги нуқсонни топганларга Google қанча тўлайди?

  •   DiMaX
  •  2624
  •  05.06.2017 16:13

Android’даги нуқсонни топганларга Google қанча тўлайди?

Ҳа, мобил операцион тизимидаги нуқсонни – ҳимоядаги бузиб кириш мумкин бўлган «дарча»ни топганларга Google яхшигина ҳақ тўлайди. Бу икки йилча аввал йўлга қўйилган Android Security Rewards (ASR) дастури доирасида амалга оширилмоқда, деб ёзади Androidinsider нашри.

Тўлов миқдори топилган «туйнук»нинг қанчалик жиддийлигига боғлиқ. Ўртача ҳолларда, ҳимоядаги ҳар бир бўшлиқ учун фойдаланувчига Google 2150 АҚШ доллари миқдорида ҳақ беради. Охирги икки йилда кўпгина тадқиқотчилар ундан 10 минг доллардан олганлар. Хабарга кўра, шу икки йилда компания турли жамоалар ва алоҳида дастурчиларга жами бир ярим миллион доллар ҳақ тўлаган.

Айтиш керакки, 10 минг доллар – ҳали энг юқори нуқтаси эмас. Ўта хавфли нуқсонларни топганларга компания 150, ҳатто 200 минг долларгача тўлайди. Масалан, дастурчилар жамоаси смартфон тизимига ҳужум қилиб, унинг ҳимоясини буза олишса.

Нега ҳақ тўлайди, дея ҳайрон қолаётгандирсиз балки?

Айнан шу Android Security Rewards дастури туфайли Google-девайсларга ҳар 3 йилда расман тақдим этиладиган янги версиясини шунчалик муваффақиятли тарзда чиқаради. (Бу янгиланишларни Android мобил операцион тизимидаги бошқа қурилмаларга ҳам келадиган – унинг версияси ўзгарадиган янгиланишлар билан чалкаштирмаслик керак.)

Нима бўлганда ҳам, ҳар бир уста дастурчида Google’дан 200 минг долларгача ҳақ ундириш имкони бор. Ҳатто шу рағбатлантиришни қўлга киритиш мақсадида атай Android ҳимоясидаги «туйнук»ларни топишга ихтисослашган махсус хакерлар жамоалари ҳам мавжуд.

Сиз ҳам энг сердаромад соҳалардан бири бўлган дастурчиликка қизиқсангиз ва уддалай билсангиз, шу каби ҳақ ундиришингиз мумкин. Ёки фарзандингизни ҳозирданоқ ахборот технологиялари соҳасига қизиқтира олсангиз, уларнинг муваффақиятли истиқболига пойдевор қўйган бўласиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.