Android-флагманлардаги илғор опция, ниҳоят, iPhone 13 туркумига ҳам қўшилади

  •   DiMaX
  •  620
  •  06.07.2021 12:00

Android-флагманлардаги илғор опция, ниҳоят, iPhone 13 туркумига ҳам қўшилади

Яқинда iPhone 13 туркуми смартфонларининг тақдимот ва сотувга чиқиш кунлари маълум бўлган эди. Шунингдек, мазкур туркумнинг барча тўртта вакили ҳар томонидан кўрсатилган видеони ҳам эълон қилганмиз. Бу орада эса...

ЎҚИНГ: iPhone 13 чиқмай туриб, iPhone 14 туркумига оид маълумотлар пайдо бўлди: Мах модели 900 доллардан арзон!

Номдор инсайдер Макс Вайнбах берган маълумотга кўра, Apple ўн учинчи авлод смартфонларида қувватлаш катушкасини каттайтирмоқда. Бу эса янги iPhone’лардан симсиз қувватлагич сифатида фойдаланиш мумкин бўлади, деганидир.

Бунинг ишлаши қуйидагича бўлади: смартфоннинг орқа панелига, масалан, AirPods қулоқчини ғилофини қўйсангиз, у бевосита iPhone’дан заряд ола бошлайди. Бундай опцияни Apple’нинг бир қатор рақобатчилари аллақачон ўз флагманларига жорий этишган. Хусусан, реверсив симсиз қувватлаш имкони Samsung Galaxy Note 20, Huawei P30, Xiaomi Mi 10 туркумлари вакилларида ва бошқа бир нечта моделларда мавжуд.

iPhone 13 оиласида тескари симсиз зарядка опцияси бўлиши ҳозирча миш-миш, аммо бу технологиянинг ўзига яраша салбий жиҳатлари ҳам бор. Улар орасида энг асосийси – бу функция смартфон аккумуляторини жеда тез қувватсизлантиради.

ЎҚИНГ: iPhone 13 туркумидаги барча тўртта смартфоннинг аккумулятор ток сиғими маълум бўлди