Android фойдаланувчилари кўпми ёки iOS?

Android фойдаланувчилари кўпми ёки iOS?

iPhone 14 Pro Max моделининг тақдим этилгани сабаб 2022 йилнинг сўнгги чорагида iOS бозор улуши ошди. iOS фойдаланувчиларнинг кўпайишида асосан Pro моделлар мухим рўл ўйнади. Айни дамда эса Android фойдаланувчилари сони бирозга камайди. 

Смартфон бозори ҳозирда стабилликни сақлаб турибди, бошқача қилиб айтганда, ўзгаришлар унчалик катта эмас. Statista маълумотларига кўра, iOS фойдаланувчиларнинг сони умумий фойдаланувчиларнинг 30% ни ташкил қилса, Android'нинг улуши 70% ни ташкил этади. 

iPhone 14 Pro ҳамда 14 Pro Max моделларининг камерасини такомиллаштирилиши ҳамда уларга янги Динамик Орол функциясининг қўшилиши кўплаб одамларни ушбу қурилмани сотиб олишга ундади. 

Чиройли дизайн ва юқори аниқликдаги камера iOS фойдаланувчиларнинг сони ошишининг ягона сабаби эмас. StockApps таҳлилчилардан бири шундай ёзмоқда: «Мижозлар учун қулайлик, инновацион дизайн ва сифатли маҳсулотларга этибор бергангани сабабли Apple смартфон бозорида ўсишга эришмоқда. iPhone 14 Pro Max моделини тақдим этиши билан компания ўзининг iOS тизимга янада кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилмоқда. Android Хитой каби асосий бозорларда инновацияларнинг йўқлиги туфайли ўз бозор улушини йўқотмоқда, бу эса мижозларнинг iOS тизимига ўтишига сабаб бўлмоқда».

Apple ҳозирда Хитойдаги энг йирик хорижий смартфон бренд ҳисобланади. Яқин йиллардан бери санкциялар остида қолган Huawei ўз мижозларидан айрилмоқда. Бу эса икки компаниянинг фойдаланувчилар сони тенг бўлиб қолишига сабаб бўлди. StockApps'нинг таъкидлашича, Android очиқ тизим эканлиги компанияларга операцион тизимни ўз эҳтиёжларига мослаштириш ва бозорда ўз ўрнини топиш имконини берди.

ЎҚИНГ: Samsung ўзининг ушбу ўрта-флагман моделидан воз кечмоқда. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!