Android фойдаланувчилари учун Google'дан ажойиб янгилик

Android фойдаланувчилари учун Google'дан ажойиб янгилик

Иловалар ҳажми борган сари катталашиб бормоқда, бу ҳолат телефон хотираси ва мобил трафикнинг ортиқча сарф бўлишига олиб келмоқда. Бу муаммони Google'дагилар App Bundles билан ҳал қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Қидирув тизимлари (Yandex, Google) нинг қўшимча функциялари

Ушбу тизим илова яратувчисига турли хил қурилма конфигурацияси учун мос келувчи бир неча турдаги иловаларни яратишга имкон беради. Шундай қилиб, фойдаланувчи Play Store'дан телефонига мос тушувчи иловани кўчириб олади.

Шунингдек, Google «Иловаларни ўрнатишни оптималлаштириш» функциясини ҳам ишга туширмоқчи. Ушбу оптимизация дастур очилганда унинг қайси қисми ишлашини ўрганади ва бу маълумотлардан фойдаланган ҳолда илованинг ишлаш жараёнини яхшилайди. Илова ўрантишни оптималлаштириш ҳали Play Store'да мавжуд эмас.

Фойдаланувчи бирор дастурни очганда, Google унга иловани қайси қисми ишлаётгани ёки қайси қисми ишламаётганини кўрсатади. Масалан, Instagram иловасини юклаганингизда, дастлабки 10 дақиқани профилингизни созлаш ва дўстларингизни топиш учун сарфлайсиз. Агар бунда фойдаланувчилар сони кўп бўлса, Play Store биринчи навбатда ушбу қисмни юклаб олади. Илованинг қолган қисмлари эса қачон улардан фойдаланганингизда юклаб олинади.

Илованинг бир қисми ишлагани учун бу усул оператив хотирага ортиқча юк тушишининг олдини олади ва гаджетнинг барқарор ишлашини таъминлайди.

Оптимизация функцияси Google'нинг махфийлик сиёсатига мувофиқ равишда амалга оширилади. Ушбу функция ишлаши учун шахсий маълумотларингиздан фойдалнилмайди. Илова орқали юклаб олинадиган ёки юкланган нарсалар ҳақида маълумот тўпланмайди, яъни ижтимоий тармоқларда кўрган ёки яратган постларингиз таҳлил қилинмайди.

Иловала ўрнатишни оптималлаштириш имконияти пайдо бўлганда, Google бу имкониятдан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни фойдаланувчиларнинг ўзига қўйиб беради. Агар ушбу функциядан фойдаланмасангиз, Play Store созламалари саҳифасини очинг ва бу функцияни ўчириб қўйинг.

Бу имконият тез орада Play Store'да пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Google аккаунтингизга кира оладиган дастурларни аниқлаш ва уларни чеклаш

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!