Android Go тизимли арзон 4G-смартфон – MDC M300 ҳам сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  2030
  •  19.03.2019 17:59

Android Go тизимли арзон 4G-смартфон – MDC M300 ҳам сотувга чиқди!

2018 йилнинг куз ойларида Хитойнинг MDС компанияси М200 деб номланган – Android Go тизимида ишловчи, катта экранли арзон смартфонни сотувга чиқарган эди. Энди эса компания фойдаланувчиларнинг истагини ҳисобга олиб, мазкур қурилманинг 4G тармоғида ҳам ишлайдиган версиясини ҳам сотувга чиқарди.

ЎҚИНГ: MDC M Series – янги ва ҳамёнбоп смартфонлар серияси

MDC M300 смартфони М200 телефонидан нисбатан кучлироқ процессор, бироз каттароқ батарея, аниқроқ камералар ва 4G тармоғини қўллаб-қувватлаши билан фарқланади.

Қурилма диагоналига 5.45 дюймлик, 1440х720 пиксел аниқликдаги HD+ IPS LCD матрицали дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг томонлар нисбати 18:9 бўлиб, у тўлиқ ламинация билан қопланган. Смартфон тўрт ядроли Mediatek MT6739 процессорида ишлайди. Асосий камера аниқлиги 8 МП, олд камераники – 5 МП. Оператив хотираси 1 ГБ, ичига ўрнатилган хотира сиғими эса 8 ГБни ташкил қилади, бунга қўшимча тарзда 64 ГБгача бўлган microSD-карта ўрнатиш мумкин.

MDC М300 модели ҳам тилларанг ва қора корпусларда, тахминан 590 минг сўм атрофидаги нархларда таклиф этилмоқда. Бренднинг бошқа маҳсулотлари сингари, унга ҳам бир йиллик расмий кафолат берилади.

MDC M300 смартфонининг техник хусусиятлари қуйидагича:

  • 5.45 дюймлик экран, 1440х720 пиксел (16:9);
  • 1.3 ГГц такт частотали, 4 ядроли Mediatek MTK6739 процессори;
  • 1 ГБ тезкор хотира;
  • 8 ГБ ички хотира;
  • 64 ГБ гача microSD ўрнатиш мумкин;
  • 8 Мп асосий камера;
  • 5 Мп олд камера;
  • Иккита SIM-карт учун иккита слот;
  • Wi-Fi 802.11n + Bluetooth 4.0;
  • Аккумулятор ҳажми 2450 мА/с;
  • Android Go 8.1;
  • Ўлчамлари: 145 х 70.5х 9.1мм.

Шунингдек, ушбу модел қуйидаги акция доирасига тушишини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз:

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ, АКЦИЯ: MDC смартфонини харид қилинг ва 16 ГБлик SanDisk хотира картасига эга бўлинг!