Android Go тизимли Galaxy J4 Core чиқди: арзон, лекин ҳар иккала камераси LED-чақноқли!

  •   DiMaX
  •  1169
  •  09.11.2018 12:32

Android Go тизимли Galaxy J4 Core чиқди: арзон, лекин ҳар иккала камераси LED-чақноқли!

Samsung компанияси ўзининг янги – Galaxy J4 Core русумли арзон телефонини намойиш қилди. Бу гаджет унинг «енгиллаштирилган» Android Go тизимига эга иккинчи моделидир.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J2 Core: компаниянинг Android Go’да ишлайдиган илк смартфони

Янги смартфон диагоналига 6 дюймлик, кенг форматли TFT-дисплей билан жиҳозланган.  Унинг тасвир аниқлиги эса HD+ форматида, яъни 1480х720 пикселли. Galaxy J4 Core самарадорлиги учун 1.4 ГГц такт частотасида ишловчи тўрт ядроли процессор масъул, аммо Samsung унинг русумини маълум қилмаган.

Қурилмага 1 гигабайтлик тезкор ва 16 гигабайтлик доимий хотира ўрнатилган. Шунингдек, microSD форматли карта ёрдамида унинг хотирасини яна нақ  512 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Galaxy J4 Core асосий камераси 8 мегапикселли, селфи-камераси эса 5 мегапикселли (ҳар иккаловининг диафрагмаси f/2.2) якка модуллардан иборат. Қувонарли томони – Samsung бу арзон смартфоннинг ҳар иккала камерасини ҳам LED-чақноқ билан таъминлаган.

Янги арзон смартфоннинг афзалликларидан яна бири – бунақа техник таъминот учун анча сиғимдор ҳисобланувчи – 3300 мА/соатлик аккумуляторидир. Смартфон LTE тармоғида 150 Мбит/сониягача тезликда маълумот алмаша олади. Шунингдек, у Bluetooth 4.2 модулига эга.

ЎҚИНГ: «Бўйдоқлар куни»да AliExpress’дан катта чегирма билан повербанк ва қулоқчинлар харид қилинг!

Galaxy J4 Core модели Android 8.1 Oreo операцион тизим талқинининг соддалаштирилган версияси – Go Edition бошқаруви остида ишлайди. Унга бошиданоқ Google’нинг шунга мослаштирилган енгил иловалари – Google Go, Google Maps Go, Gmail Go, YouTube Go, Google Assistant Go ва ҳоказолар ўрнатилган.

Афсуски, Samsung ҳозирча Galaxy J4 Core нархини ва қайси мамлакатлар бозорларига чиқаришини айтмаган. Маълум бўлгани шуки, ушбу смартфон қора, кўк ва тилларанг корпусларда тақдим этилади.

Жанубий кореялик техногигантнинг ҳозиргача савдога чиққан кўплаб моделлардаги бошқа смартфонларини эса 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма билан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.