Android иловалар энди компютерингизда!

Android иловалар энди компютерингизда!

Windows 11 ўзининг илк катта барқарор янгиланишини қабул қилди. Ундаги сезиларли янгиликлардан бири Android иловалардан фойдаланиш хусусияти бўлиб, бунда (америкалик) фойдаланувчилар ўз компютерларига Amazon Appstore Preview орқали Audible, Kindle, Subway Surfers, Lords Mobile, Khan Academy Kids каби 1,000 дан ортиқ Android илова ёки ўйинларни ўрнатиб кўришлари ва фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Android иловалардан Windows'да фойдаланиш учун компютерга энг камида қуйидагича талаблар қўйилади: 

• 8ГБ оператив хотира (16 ГБ ёки ундан юқориси тавсия қилинади);

• 8-авлод Intel Core i3 / AMD Ryzen 3000 ёки ундан яхшироғи

• SSD хотира

• Энг сўнгги версиядаги Windows 11 ва Microsoft Store 

Агар компютерингиз бу талабларга жавоб берса, унда сиз Microsoft Store'дан Amazon Appstore Preview дастурини компютерингизга ўрнатишингиз ва кейин ундан Android иловаларни юклаб олишингиз ёки тўғридан-тўғри APK файл ёрдамида ўрнатишингиз мумкин бўлади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Amazon Appstore Preview ҳали ҳам тест жараёнида ва aфсуски, yндан фойдаланиш ҳозирча фақат АҚШ фойдаланувчилари учун. 

Microsoft ўзининг иккита машҳур иловаларини: Media Player ва Notepad'ни Windows 11 стилида қайта дизайн қилди. Янги Media Player иловаси Groove Music ўрнини эгаллаган, қулайлик учун оптималлаштирилган ҳамда бошқа ёрдамчи технологиялар билан яхшиланган. 

Notepad иловаси энди қоронғи режимни ҳам қўллаб-қувватлайди ва янги дизайн билан у янада соддароқ ва чиройли кўринишга эга. 

Taskbar ҳам бир қанча янгиликларга эга. Вақт ва сана ниҳоят Windows 11 да бир нечта мониторларда мавжуд бўлади. Об-ҳаво виджети ҳам ушбу янгиланишда вазифалар панелига қайтади. Бундан ташқари, Microsoft Teams қўнғироқлари учун Taskbarда янги овозни ўчириш/ёқиш функцияси ва тўғридан-тўғри Microsoft Teams қўнғироғига маълум бир илова ёки ойнани экран орқали тезда алмашиш хусусияти ҳам қўшилган. 

ЎҚИНГ: Windows 11 инсайдерлари янги хусусиятларни фош этишда давом этишмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!