Android Q Beta 4 тўхтатилди – у смартфонларни буткул ишдан чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  762
  •  08.06.2019 15:15

Android Q Beta 4 тўхтатилди – у смартфонларни буткул ишдан чиқаряпти!

Google компанияси куни кеча ўнинчи авлод операцион тизимининг янги бета-версияси – Android Q Beta 4 талқинини чиқарган эди. Terabayt.uz эса мазкур янгиланишни юклаб олиш мумкин бўлган смартфон моделларининг рўйхатини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Android 10 тақдим этилмасидан Android 11 эълон қилинди: Google унга «имконсиз» функцияни қўшяпти!

Бироқ ушбу апдейтни ўз смартфонларига ўрнатиб олган кўплаб фойдаланувчилардан шикоятлар туша бошлади. Норозилик мурожаатлари асосан турли моделлардаги Pixel қурилмалари эгаларидан келган.

Гап шундаки, Android Q Beta 4 талқинига янгилангач, қурилмалар сўнгсиз ўчиб-ёниш жараёнига тушиб қолган. Айрим смартфон эгалари ўз гаджетларини мажбурий тарзда бошланғич созламаларига қайтариш йўли билан бу муаммодан қутулишган. Бироқ бунда девайснинг хотирасидаги барча маълумотлар – контактлар, сурату видеолар ва бошқа файллар йўқ бўлиб кетиши чатоқ-да.

Google фойдаланувчиларнинг шикоятлари сабабли тезда чора кўрди – Android Q Beta 4 янгиланишини тўхтатиб қўйди. Энди компания дастурчилари мазкур муаммонинг сабабини топиш ва бартараф этиш устида ишлашмоқда. Барчаси ҳал этилгач, ўнинчи Android’нинг тўртинчи бета-версияси яна тарқатилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Android 10 Q сизни муҳим бир имкониятдан маҳрум этади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.