Android Q Beta 5 тақдим этилди: унда қандай ўзгаришлар бор?

  •   DiMaX
  •  469
  •  11.07.2019 11:37

Android Q Beta 5 тақдим этилди: унда қандай ўзгаришлар бор?

Google компанияси ўз мобил операцион тизимининг бешинчи бета-версиясини тақдим этди. Android Q Beta 5 версиясини ҳозирча барча русумлардаги Pixel смартфонларига ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида смартфонларга зўр функция қўшиляпти – энди iPhone’ларга ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади!

Хўш, бешинчи талқиндаги Android 10 фойдаланувчиларга қанақа янги имкониятларни тақдим этади?

Энг аввало, янги прошивкада навигация ишораларини яхшилашган. Орқага қайтиш учун унда экраннинг четидан силаш кифоя. Менюни очиш учун эса бармоқни бироз босиб туриб, кейин суриш керак. Мана, буни қуйидаги gif-тасвирда кўрамиз:

Чет лаунчерларни ўрнатганда дастлабки созламаларга кўра бошқарув ишоралари ўрнига учта (орқага, уйга, очилган иловалар) тугмачали классик бар қўлланади.

ЎҚИНГ: Android Q тизимининг яна бир нохуш хусусияти аниқланди!

Яна бир муҳим ўзгариш – овозли ассистентни чақириш осонлашган. Бунинг учун пастки бурчакларида Google’нинг логотипидаги рангларда махсус чизиқлар жойлаштирилган. Уларни ушлаб тортсангиз, Google Assistant ёрдамчиси очилади.

Булардан ташқари, Android Q Beta 5 талқинида қурилманинг ёқилишида биринчи тўқранг интерфейс очилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, аввалги – тўртинчи бета-талқинда аниқланган айрим муаммолар бу гал бартараф этилган.

Android Q Beta 5 апдейти яқин орада бошқа русумлардаги смартфонлар учун ҳам Wi-Fi орқали тарқатила бошлайди, бу борадаги хабарларни Terabayt.uz сайтимизда кузатиб боринг. Хабарингиз бўлса керак – тўртинчи бета-талқиндаги Android Q’гача биринчилар қаторида янгиланувчи Samsung, Xiaomi ҳамда Huawei смартфонларининг рўйхатлари ҳам тақдим этилган.

Ўнинчи авлод Android якуний талқини шу йилнинг учинчи чораги охирида тақдим этилиши кутилмоқда, лекин Google унгача операцион тизимнинг яна битта бета-версиясини чиқарса керак.

ЎҚИНГ: Android 10 тақдим этилмасидан Android 11 эълон қилинди: Google унга «имконсиз» функцияни қўшяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!