Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

  •   DiMaX
  •  1457
  •  20.02.2019 13:25

Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

Google компанияси аллақачон Android операцион тизимининг ўнинчи версиясини тайёрлаб, синаб кўришмоқда. Жумладан, биз унинг «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

XDA Developers ресурсига кўра, ушбу операцион тизимнинг Android Q версиясида олдинги экранга қайтиш тугмачаси олиб ташланяпти. Унинг ўрнига эса экраннинг пастки қисмида чапга силаш ишораси амалга киритилади. Худди шу ердан ўнгга силаш эса охирги очилган иловаларга ўтиш учун қўлланади.

Мана, буни қуйидаги видеода кўрамиз:

Айтиш керакки, шундай ишоралар орқали бошқариш Android Pie талқинида ҳам аллақачон мавжуд. Ишга туширилган иловалар экранини чиқариш учун қўлланувчи алоҳида тугмачани Google ўтган йили Android’дан олиб ташлаган эди. Аммо ортга қайтиш тугмачаси қолганди, Android Q талқинида эса ундан ҳам буткул воз кечишяпти.

ЎҚИНГ: Android 10 Q смартфонингиз қувватини 50 фоизгача тежайди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!