Android Q иккинчи бета-версияда тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1024
  •  04.04.2019 15:33

Android Q иккинчи бета-версияда тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишинг! (+видео)

Google компанияси март ойида ўнинчи авлод – Android Q операцион тизимининг илк бета-талқинини намойиш этганди. Уни фақат барча авлод Google Pixel смартфонлари эгалари ўрнатиб, синаб кўра оладилар.

ЎҚИНГ: Android Q обойлари ва рингтонларини ҳозирданоқ ўрнатиб олишингиз мумкин!

Энди эса ушбу тизим иккинчи бета-талқинда тақдим қилинди ва уни ҳам фақат Google Pixel смартфонларида синаб кўриш имкони мавжуд. Android Q beta 2 версиясида ўзгаришлар айтарли кўп эмас ва улардан асосийларига тўхталиб ўтсак.

Янги талқинда чат билдиришномаларини ҳар қандай илова устидан қалқиб чиқиши жорий этилган:

Бундан ташқари, иловалар энди ўз «қумдон»идаги – қурилма хотирасида ўзига ажратилган жилд ичидаги барча файллар устидан чексиз рухсатга эга. Вотосуратлар, видео ва аудиофайлларга кира олиши учун эса иловаларга алоҳида рухсат керак бўлади.

ЎҚИНГ: Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

Android Q beta 2 талқинида овозларни бошқариш янада қулайлашган. Митти регулятордаги созламалар тугмачасига боссангиз, турли товуш маанбалари (медиа, суҳбат, рингтон, будильник) учун алоҳида опцияларга эга батафсил регулятор чиқади:

Очиқ турган иловаларнинг биридан иккинчисига ўтиш учун ишоралар ҳам энди деярли iOS тизимидаги сингари ишлайди:

Яна бир янгилик: Android Studio дастурлаш муҳитига киритилган Android Q эмулятори энди буклама экранли смартфонларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Очилган/ёпилган ҳолда ўлчами 7,3/4,6 дюймлик ҳамда 8/6,6 дюймлик экранга эга қурилмаларда Android Q’ни синаб кўриш мумкин. Бу эса ишлаб чиқувчиларга ўз илова ва ўйинларини янгича форм-факторли қурилмаларга мослаштириш имконини беради.

Android Q бета-талқинини синаб кўриш учун мана бу ҳавола орқали Android бета-тест дастурига қўшилиш керак. Бунда янгиланиш Wi-Fi орқали юклаб олинади ҳамда файл ва иловалар сақланган ҳолда ўрнатилади.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар эгалари Android Q’ни биринчилар қаторида синаб кўришади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!