Android Q’нинг илк жамланмаси 7 мартдаёқ чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  600
  •  05.03.2019 17:20

Android Q’нинг илк жамланмаси 7 мартдаёқ чиқяпти!

Ҳозирда Google компанияси ўз мобил операцион тизимининг ўнинчи версиясини тайёрламоқда. Аммо аллақачон Android Q бошқаруви остида ишлаётган қурилмаларнинг суратию видеоларигача тарқалган.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

Arstechnica нашри муаллифларидан бири Android’нинг янги версияси тақдим этиладиган кунни маълум қилди. Рон Амадео ўз Twitter-профили орқали ёзишича, ўнинчи Android икки кундан кейиноқ – 7 март куни эълон қилинади.

Айтиш керакки, бу ерда гап Android 10’нинг дастурчиларга мўлжалланган илк версияси ҳақида кетаётир. Уни ҳам одатда фақатгина Google Pixel смартфонларига ўрнатиш мумкин бўлади. Android Q’нинг тўлақонли тақдимоти эса 7–9 май кунларига белгиланган Google I/O 2019 конференциясида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!