Android Q обойлари ва рингтонларини ҳозирданоқ ўрнатиб олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  3071
  •  16.03.2019 15:10

Android Q обойлари ва рингтонларини ҳозирданоқ ўрнатиб олишингиз мумкин!

Google компанияси 13 март куни Android Q операцион тизимининг биринчи бета-талқинини тақдим этган. Биз ундаги айрим янги функциялар ва имкониятларни «жонли» видео ва суратлари билан эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар эгалари Android Q’ни биринчилар қаторида синаб кўришади?

Афсуски, Android Q Developer Preview Beta 1 талқинидан ҳозирча фақат Google Pixel смартфонлари эгалари фойдалана оладилар. Лекин унинг айрим янгиликларидан фойдаланиш имкони бор – The Android Soul нашри журналистлари мазкур тизимдаги барча обойлар ва рингтонларни «чиқариб олиш»га муваффақ бўлишган ва интернетга жойлашган.

Android 10 тизими учун яратилган обойларни архив ҳолида мана бу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин. Жамланмада 15 та сурат мавжуд бўлиб, уларнинг аниқлиги 1080х1920 пикселлик.

Янги операцион тизим учун махсус ишланган товушлар жамланмасини эса мана бу ҳавола ёрдамида юклаб олса бўлади. Рингтонлар архивида будильник ва қўнғироқлар учун жами 12 та, билдиришномалар учун 15 та ва фойдаланувчи интерфейси учун 26 та овоз мавжуд.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!