Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

  •   DiMaX
  •  2839
  •  28.01.2019 16:20

Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

XDA Developers ресурси мутахассислари ҳали расман тақдим этилмаган Android Q талқинидаги операцион тизимни ўрганишда давом этмоқдалар. Унинг коди орқали эса тизимнинг ушбу версиясига жорий этилаётган бир қатор янги имкониятлар фош бўлмоқда.

ЎҚИНГ: Google раҳбари Android 10 Q тақдимот кунини расман эълон қилди

Баъзида смартфонимиздаги айрим дастурлар янгилангач, уларнинг нимасидир ёқмай қолади. Янги версияларида реклама чиқади, ёки дизайни маъқул келмайди...

Дастурчиларнинг аниқлашларича, ўнинчи авлод Android’да иловаларнинг янгиланишларини ўчириб ташлаш ва унинг олдинги талқинига қайтиш имкони тақдим этилади! Бундай функция ҳозирда бошқа бирорта мобил операцион тизимда мавжуд эмас. Шундай экан, бу – iOS-девайслар эгалари ҳавас қиладиган имконият!

Айтиш керакки, Android’нинг олдинги талқинларида ҳам шундай функция бор, лекин у фақат смартфонга бошиданоқ ўрнатилган тизим иловаларидагина амал қилади.

Android Q тизимидаги бошқа айрим ўзгаришларни, ҳатто «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимидаги янги имкониятлар билан танишамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!