Android Q талқинида смартфонларга зўр функция қўшиляпти – энди iPhone’ларга ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади!

  •   DiMaX
  •  2249
  •  01.07.2019 16:33

Android Q талқинида смартфонларга зўр функция қўшиляпти – энди iPhone’ларга ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади!

Купертинолик корпорпциянинг фанатлари яхши билишади – iOS ҳамда macOS тизимли қурилмаларида AirDrop технологияси мавжуд. Унинг ёрдамида ёнма-ён жойлашган иккита Apple қурилмаси тезкорликда ўзаро файл алмаша олади.

ЎҚИНГ: iOS 13 ёки iPadOS бета-версиясини қайси iPhone ва iPad’ларга, қандай ўрнатамиз?

«Яшил роботчали» смартфонлар эгалари энди бу борада айфон эгаларига ҳавас қилмасалар ҳам бўлади – Google ўз операцион тизимига шундай функцияни қўшяпти. Fast Share деб номланувчи мазкур функция Android 10 талқинида жорий этиляпти.

9to5Google нашрининг ёзишича, Fast Share функцияси расмларни ва бошқа турдаги файллар – ҳаволалар ёки матн парчаларини тезкор жўнатишга имкон беради. Бунинг учун интернетга уланиш талаб этилмайди, фақатгина Bluetooth ҳамда геолокация хизмати ёқиқ бўлса бас. Ўзаро яқин турган битта Android-қурилмадан файл жўнатилганида, иккинчисининг тизими уни «қабул қилиш» ёки «рад этиш»ни таклиф қилади.

Агарда Android-девайслардан бирортасидан Fast Share орқали тез-тез файл қабул қиладиган бўлсангиз, уни доимий жўнатувчилар рўйхатига қўшиб қўйишингиз мумкин бўлади. Бу ҳолда файлни қабул қилувчи гаджетда ҳатто мазкур функция ўчиқ бўлса ҳам жўнатувчи қурилма уни «топа олади».

Афсуски, Fast Share функцияси барча фойдаланувчилар учун қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Лекин Terabayt.uz сайтида ушбу талқингача биринчилар қаторида янгиланувчи Samsung, Xiaomi ҳамда Huawei смартфонларининг рўйхатлари тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Android 10 тақдим этилмасидан Android 11 эълон қилинди: Google унга «имконсиз» функцияни қўшяпти!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.