Android Q тизимининг яна бир нохуш хусусияти аниқланди!

  •   DiMaX
  •  1056
  •  09.07.2019 15:16

Android Q тизимининг яна бир нохуш хусусияти аниқланди!

Қидирув гиганти ўзининг Android 10 Q операцион тизимини кузга яқин фойдаланувчиларга буткул тақдим этади. Ҳозирча эса айрим смартфонларда унинг бета-талқинларини синаб кўриш имкони бор.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида смартфонларга зўр функция қўшиляпти – энди iPhone’ларга ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади!

Бироқ ўнинчи талқиндаги Android операцион тизимида Google ўз фойдаланувчиларини айрим имкониятлардан маҳрум қилиши ҳақида ёзганмиз. Бета-тестерларнинг маълум қилишича, Android Q версиясига ўтган смартфонлар яна битта «қилиқ» чиқарган.

Яъни, агарда Android Q бета-версияли қурилмага чет лаунчер ўрнатсангиз, уни экрандаги ишоралар – жестлар орқали бошқариш ишламай қолар экан. Лаунчер ўрнатилгач, тизим навигация усули ўзгарганлиги ҳақида огоҳлантиради ва ишора билан бошқариш ўчади, уни қайта фаоллаштириб ҳам бўлмайди.

Эҳтимол, бу – вақтинчалик нуқсондир, якуний Android Q версиясигача Google уни тузатар. Шунингдек, мазкур муаммо график қобиқларсиз – тоза Android операцион тизимли смартфонлардагина учрамоқда экан.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини янада яхшиловчи идеал лаунчер аниқланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!