Android-қурилмада телефон суҳбатини қандай ёзиб олса бўлади?

  •   Saroy
  •  10915
  •  16.05.2018 17:54

Android-қурилмада телефон суҳбатини қандай ёзиб олса бўлади?

Телефондаги суҳбатни ёзиб олиш учун сизда кўплаб сабаблар топилади. Эҳтимол, шунчаки керакдир ёки интервью олмоқчидирсиз, ёки илк бор бирорта машҳур шахс билан суҳбатлашаётгандирсиз ва бу суҳбатни тарихга муҳрламоқчидирсиз. Қандай сабаб бўлмасин, Android-смартфонингизда телефон суҳбатини ёзиб олишни билиб қўйсангиз зарар қилмайди.

ЎҚИНГ: Android учун диктофон танлаймиз

Огоҳлантириш: Ёзиб олишдан олдин ёдда тутинг, баъзи мамлакатларда суҳбатдошингизнинг розилигисиз, унинг гапларини ёзиб олиш ноқонуний ҳисобланиши мумкин. Шу боис, сиз турган ҳудудда бу иш қонун билан чекланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг.

ЎҚИНГ: AliExpress’дан диктофон буюртма қилган аёл қамоққа олинди

Android’да телефон суҳбатини ёзиб олишнинг энг осон йўли илова ўрнатишдир.  Бундай иловалар Google Play Маркете’да жуда кўп, лекин биз  Smart Voice Recorder’ни танлаймиз. Ундан фойдаланиш ҳам жуда осон, ҳам бепул.

Ишга киришишдан аввал Smart Voice Recorder иловаси телефонингизда ўрнатилганига ишонч ҳосил қилинг. Шунингдек, қўнғироққа жавоб берганингиздан кейин экрандаги тегишли тугмани босиб юқори алоқани қўшишингиз керак бўлади. Сўнгра қўнғироқни тугатмасдан  “Домой” тугмасини босасиз. Smart Voice Recorder иловасини очинг, кейин эса, ёзишни бошлаш учун  катта қизил тугмани босинг. Қўнғироқ қилувчининг овози аниқ-тиниқ эшитилаётганига ишонч ҳосил қилинг, овоз динамикаси ҳаддан ортиқ паст бўлса овозини кўтаринг.

Суҳбат тамом бўлгач, ёзишни тўхтатиш учун тўрт бурчак тугмани босинг. Сиз унга  шу заҳотиёқ ном қўйишингиз мумкин. Яратилган медиафайл “Записи” иловаси бўлимида пайдо бўлади. Мазкур усул бошда айтганимиздек, жуда оддий, устига устак ҳар томонлама қулай.