Android-қурилмангизни кэш, тарих ва кераксиз файллардан тозаламоқчимисиз?

  •   Saroy
  •  675
  •  14.05.2018 13:36

 Android-қурилмангизни кэш, тарих ва кераксиз файллардан тозаламоқчимисиз?

Android-қурилмасидан фойдаланувчилар кўпинча “Сақлаш учун жой етмаяпти”, хабарига дуч келадилар. Вақти келиб смартфон ёки планшетда жуда кўп кераксиз хабарлар йиғилиб қолади. Хўш, бундай хабарларни қандай йўқатиш мумкин? Агар бу ишларни сизнинг ўрнингизга қиладиган  иловани қидираётган бўлсангиз, унда аввалбошдан огоҳлантирамиз, бундай иловаларнинг аксарияти вазиятни яхшилай олмайди.

Android-қурилмангизни мана шундай кераксиз хабарлардан ёки қўполроқ қилиб айтганда “ахлат”дан тозалашнинг бир неча самарали усулларини кўрсатамиз:

 Муаммони  DiskUsage иловаси орқали қидириб кўрамиз

Фойдаланувчи аввал бошдан смартфон хотирасини энг кўп нима банд этаётганини аниқлаб олиши керак.

DiskUsage иловасидан фойдаланиб, сиз гаджетингизда сақланаётган барча хабарларга назар ташлашингиз мумкин. Шу йўл билан, қайси папка ёки файллар кўп мегабайт истеъмол қилаётганини осонгина билиб оласиз. Хатирани сканир қилганингиздан кейин, ҳар бир илова, кэш ва бошқа маълумотларнинг размерини кўришингиз мумкин.

DiskUsage графикни қуради, у сизга телефонда нималар борлиги ҳақида жуда яхши тасаввур беради. Сиз тезда кераксиз файлларни ўчириб ташлашингиз мумкин.  

 Дстурлар ва ўйинлар ўрнатилган кэшни қўлда ўчириб ташлайсиз

Смартфон фойдаланувчиларининг кўпчилиги иловалар кэш’ини, шунингдек мессенжерлар орқали олинган фотография ва видеоёзувлар папкасини мунтазам равишда қўлда тозалаб боради. Чунончи, агар сиз WhatsApp, Viber, Hangouts  ёки бошқа шунга ўхшаш дастурлар хизматидан фойдаланаётган бўлсангиз, у ҳолда улар орқали олинган файлларни тез-тез ўчириб ташлашга тўғри келади, чунки улар анчайин кўп жой эғаллайди.

Кўпчилик фойдаланувчилар мобиль гаджетни тозалайдиган аксарият асбоблар унинг иш унумдорлигини яхшилашини таъкидлашади. Чунки, одатда улар кэшни тозалаш эвазига бу ишни яхши уддалайдилар.

Умуман олганда, кэш бу, хотиранинг маълумотлар сақланадиган ҳудуди ҳисобланади ёки келгусида хабарни осонлик билан кўриш учун тез-тез фойдаланадиган жараёндир. Натижада вақтни тежайди ва смартфонингиз ёки планшетингизда аппарат таъминоти кўп сарф бўлишининг олдини олади. Албатта, бу яқин истиқболда сизга энг зўр вариант бўлиб кўринади, лекин кейинчалик салбий оқибатларни келтириб чиқариши ҳам мумки

Яхшиси, кэшни олдиндан тозалаб туриш керак. Ушбу жараённи “Настройки” орқали бажариш мумкин: “Настройки” иловасини очинг “Диспетчер приложений” бўлимига ўтинг, “Память” менюостига ўтинг ва “Очистить кэш” тугмасини босинг.

  Қурилмани завод ҳолатига келтириш

 Завод ҳолатига келтириш сизга қурилмангизни батамом тозалаб беради, телефон хотираси уни харид қилганингизда қандай тоза бўлган бўлса, худди шу ҳолатга келтиради. Албатта, бу жараённи бошлашдан олдин керакли маълумотлардан нусха олиб қўйишни унутмаслигингиз керак.

Хўш, Android-қурилма бошланғич ҳолатига қандай келтирилади. Созлагични очинг. “Архивация и сброс” менюсига ўтинг,  пастдаги “Сброс устройства” тугмасини топиб босинг  ва  ҳақиқатан ҳам давом эттираётганингизни тасдиқланг.

 SD Maid – Маълумотларни тозалаш асбоби

У  сизнинг  Galaxy’ингизга бошқа ўрнатилмаган файллар ва папкани топа олади. Бундай маълумотлар кўплаб йиғилиб қолиши мумкин, шу боис ушбу жиҳатни эътиборсиз қолдирмасликни маслаҳат берамиз. Бундан ташқари, сиз осонлик билан кераксиз файлларни топа оласиз, нусхасини ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш файлларни ўчириб ташлай оласиз. SD Maid интуитив-тушуниш интерфейси билан мақтана олади, шунингдек, суперфойдаланувчи ҳуқуқи тартибида ҳам ишлаши мумкин.  Агар сиз аппаратингизни рут ҳолатига келтирсангиз, у ҳолда смартфонингиз хотирасини янада кўпроқ маълумотлардан тозалаш имконияга эга бўласиз. Рут бўлмаган бепул версияда барча функция мавжуд, лекин сиз суперфойдаланувчи ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, у ҳолда  Pro-версияни сотиб олишингизга тўғри келади.

CCleaner ҳам яна бир фойдали асбоб

Ушбу илова кераксиз, фойдасиз ва вақтинчалик маълумотларни ўчиради.  Мазкур илованинг устунлик томони шундан иборатки, у қурилманинг хотирасини таҳлил қила олади, кэш билан браузер тарихини, қўнғироқлар тарихи ва тизимнинг бошқа бўлимларини сканирлаштиради. Таҳлилдан кейин фойдаланувчи тозалаш бўйича маслаҳат олади. Қўшимчасига,  CCleaner сизни бошқалардан ҳам кўра кўпроқ кэш-хотира истемол қиладиган, шу билан бирга, уларни тозалаш имкониятига эга иловалар рўйхати билан ҳам таъминлайди.  SD Maid каби бу асбоб ҳам интуитив-тушиниш интерфейсга эга.

Хулоса

Тозалаш иловасидан фойдаланиб, қурилманнинг иш унумдорлиги ва тезкорлиги 50-70 фоизга ошди, деб хатога йўл қўйманг. Таассуфки, бу ҳақиқат эмас.  Агар телефонингизда бўш хотира майдонлари кам бўлса, у ҳолда бу жараён тизимнинг сезгирлигини бироз яхшилаши мумкин, лекин ишлаш учун тўпламда кенглик бўлиши керак  Агар microSD хотира картасидан фойдаланаётган бўлсангиз у ҳолда иловани кўчириш сизга ёрдам бериши мумкин. Агар телефонингизнинг операцион тизими бундай функцияга эга бўлмаса, унда, SD Maid рут-ҳуқуқ ёрдамида буни қилса бўлади. Афсуски, суперфойдаланувчи ҳуқуқини олиш кўпчиллик учун анчайин мураккаб жараён бўлиб чиқиши мумкин.

Яна бир маслаҳат шуки, иловалар хотирасини ушлаб туриш унчалик шарт эмас, чунки ундан жуда кам фойдаланасиз. Сиз уни ҳар доим иловалар дуконидан олиб ўрнатишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!