Android-смартфон ишлаб чиқарувчининг РАСМИЙ дўконида iPhone 12’лар ЯРИМ НАРХИДА сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  1095
  •  16.04.2021 14:48

Android-смартфон ишлаб чиқарувчининг РАСМИЙ дўконида iPhone 12’лар ЯРИМ НАРХИДА сотиляпти!

Яқиндагина биз iPhone эгаларини Android-смартфонларга ўтишга мажбур қилаётган иккита флагман ҳақида маълумот берган эдик. Уларни ишлаб чиқарган Meizu компанияси куни кеча кутилмаган қарорини эълон қилди: у ўз дўконларида Apple смартфонларини ҳам сота бошлади!

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон

Бугун – 16 апрель куни Хитойдаги Meizu дўконларида iPhone 12 туркуми вакилларининг савдоси бошланди. У ерда iPhone 12 Pro моделининг 128 гигабайтлик доимий хотирали варианти учун 1300 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Ички хотираси худди шундай бўлган iPhone 12 Pro Max нархи эса 1425 долларга тенг.

Лекин  то 19 апрелгача давом этувчи акция доирасида Apple’нинг юқоридаги икки флагмани деярли ярим нархида олиш мумкин. Яъни, у ерда 128 гигабайтлик iPhone 12 Pro’ни атиги 670 доллар, iPhone 12 Pro Max моделини эса бор-йўғи 765 доллардан сотишяпти!

ЎҚИНГ: Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Android-смартфон ишлаб чиқарувчи ушбу компания аввалроқ айфонлар ҳақида қизиқ баёнот эълон қилган. Унга кўра, шахсий маълумотлар ҳимоясининг ишончлилик даражасини баҳолаганда, Apple смартфонлари Meizu 18 ҳамда Meizu 18 Pro флагманларига бир вақтнинг ўзида ҳам рақобатчи, ҳам дўст ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, AnTuTu бенчмаркига кўра, март ойида ўз эгасини рози қилган смартфонлар ўнталигига фақатгина шу камтар Meizu компаниясининг учта модели кирган.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!