Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

  •   Saroy
  •  5108
  •  21.09.2018 16:55

Android-смартфон камерасидан  100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

Смартфон ишлаб чиқарувчилари камерага йилдан йилга кўп эътибор қаратмоқдалар. Бу нафақат мушукчаларимизни чиройли суратга туширишимиз ёки қувноқ селфи олишимиз учун қилинмоқда. Иловалар бозорида барган сари кўпроқ қизиқарли ва фойдали дастурлар пайдо бўлаётир, уларнинг фаолият кўрсатиши учун эса камера керак бўлади. Буни масалан Huawei navo 3 смартфонининг қиммат камераси мисолида синаб кўрсак ҳам бўлади. Масофани ўлчаш, пульсни билиш ва матнни таржима қилиш, буларнинг бари фақат бошланиши.  

Аниқ рангни билади

Ушбу функция нафақат дизайнерларга фойдали, балки севгилисига кийим-бош олаётганда ўлчамида адашмаслик учун йигитларга ҳам керак бўлади. Сиз камера орқали рангдаги нозик фарқларни ажратиш қобилиятингиз билан мақтана оласиз Матнлар ва ёзувларни таржима қиласиз

Шундай вазиятни тасаввур қилинг: Сиз саёҳат қиляпсиз, ресторанга кирдингиз ва нотаниш тилда ёзилган менюга қараб нима қилишни билмай ҳайрон турибсиз. Ҳар бир сўзнинг таржимасини луғатдан қидириб ўтириш турган битгани оворагарчилик. Аммо камерадан сканер сифатида фойдаланиш мумкин. Меню саҳифаларини суратга олиб шу жойнинг ўзидаёқ таржимасига эга бўласиз. Керакли илова: Google Translate 

Яширин камера сифатида фойдаланинг

Видеокузатувнинг қиммат камераси муқобили, бу сизнинг смартфонингиз. Аниқроғи, иккита смартфон: иккита қурилма керак бўлади, бирида камера бор. Сиз уйда бўлмаганингизда фарзандларингиз нима иш билан машғул бўлаётганини кузатиш имконига эга бўласиз, болаларни назорат қилиб, уйингиз хавфсиз эканига ишонч ҳосил қиласиз. Керакли илова: Manything

Масофани ўлчайди

Энди узун ва қўпол ўлчов ускуналарни унитинг. Бугунги кунда смартфонлар учун телеметрик иловалар камера ёрдамида объектнинг бўйини ҳам,  энини ҳам, баландлигини ҳам, ҳатто унинг қанча узоқликда турганини  ҳам айтиб беради. Керакли илова: Android учун Smart Measure Pro.

Юлдузли осмонни ўрганинг (ҳатто кундузи ҳам!)

Интернет барча нарса ҳақида ҳикоя қилади, лекин қизиқишингизни барибир чекламанг ва тез-тез осмонга қараб туринг! Сизнинг смартфонингиз юлдузлар жадвали ва астрономия бўйича билимдон бўлиб чиқиши мумкин. Камерани осмон чироқларига қаратинг ва гаджет сизга нимани кўраётганингизни айтиб беради,  масалан, Сомон йўлини, Чаён буржини ёки ХКС (Халқаро ксмик станция) ҳақида. Керакли илова:  SkyView.

Юрагингиз уруши қандай?

Пулсни ва стресс даражасини ўлчаш, жисмоний машқлардан кейин юрак ритмингиз қандайлигини билиш,  маълум бир машғулотдан кейин қанча ёғ сарф қилишингизни тушиниш учун кўрсаткич бармоғингизни смартфон камерасига қўйсангиз бас. Муъжиза! Керакли илова: Instant Heart Rate 

Теридаги ўзгаришларни билади

Ўзининг соғлиги учун бефарқ бўлмаганларга яна бир лайфхак. Смартфон камераси терида шубҳали ўсимталарни билиш ва таҳлил қилишни билади. У врачга мурожаат қилиш керакми ёки сугал ёки хол зарарсизми маълум қилади. Назарда тутинг, камера бу, врач эмас, шунинг учун теридаги янги ўсимтани кўриб дарҳол тушкунликка тушиш керак эмас. Ҳатто илова бирор бир шубҳали нарсани кўрсатган тақдирда ҳам, бу фақат врач олдига боришга бир сабаб халос. Керакли илова: Miiskin

Қаршингизда нима бор?

Исталган объектни суратга олинг ва у ҳақда Google’дан маълумот қидиринг. Ажойиб нарса. Воқеалар, диққатга сазовор жойларнинг тарихи, ўсимликларнинг номлари ва хусусиятлари ҳақида топқирлигингиз билан дўстларингизни қойил қолдирасиз. Чўнтагингизда тўлиқ қомус китоб бор деяверинг.  Масалан, Huawei компанияси смартфонида объектни аниқлаш функцияси ўрнатилган. 

Арифметик вазифаларни ҳисоблайди

Бу ерда ҳам худди матнни таржима қилишга ўхшайди. Узун арефметик ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун клавишларни тақиллатиб ўтиришга ҳар доим ҳам вақт топилавермайди. Керакли илова: Photomath

Тепловизор сифатида фойдаланинг

Тепловизор — кўп функционалли ва фойдали  нарса. У билан жасуслар ўйинини ўйнасангиз ҳам бўлади (аппарат ёрдамида  ярим километр узоқликдаги одамни топиш мумкин). Бундан ташқари, иссиқлик йўқотиш эҳтимолини камайтиради. Масалан,  хонага совуқ киряпти, лекин айнан қаердан кираётганини билмайсиз. Ана шундай пайтда тепловизор асқотади. Керакли илова: Thermal Camera Fx

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!