Android-смартфон ўчиб қолса нима қиласиз?

  •   Saroy
  •  467
  •  16.05.2018 16:40

Android-смартфон ўчиб қолса нима қиласиз?

Android-қурилма ўчиб қолган бўлса, унинг иш қобилиятини тиклашнинг бир нечта усули бор. Қуйида ушбу усулларни кўриб чиқамиз ва бир йўла сабабларини ҳам аниқлаймиз.

Истасак истамасак, дарҳол аккумуляторнинг ўтириб қолгани ҳаёлимизга келади.

ЎҚИНГ: Android дастурлаш – Мобил Тараққиёт

Қувватлантиргични қўшиб кўринг ва аккумуляторнинг ишлаётганига ишонч ҳосил қилинг. Смартфонлар одатда, светодиод индикаторлар билан жиҳозланган бўлади, улар ўтган хабарларни ва қувватланиш жараёнини кўрсатиб туради. Агар Android-гаджет узоқ муддат қувватсиз ҳолатда турган бўлса, керакли қувватни олиш учун уни анча вақт зарядкада қолдирса бўлади.

Смартфон ёқилган бўлса ҳам экран ишламаяпти

Бундай ҳолатда қурилмани “Питание”. тугмасини босиб турган ҳолатда, мажбурлаб қайта ёқинг. Шунда ҳам ёқилмадими,  “Регулировка громкости”, “Домой” ва “Питание” тугмаларини биргаликда босинг. Экран ёқилмади, лекин ёқилган ёки силкиниш товушини эшитдингиз, демак қурилма сервис марказида диагностика қилиниши керак.

ЎҚИНГ: Андроид учун Telegram 4.8.5 талқинида зўр имкониятлар тақдим этилди!

Телефонингизни тушириб қўйдингиз ёки сувга чўкиб кетди.Бу гаджетингиз ёқилмай қолишининг энг кенг тарқалган сабаби саналади. Агар қурилмангиз ерга тушиб кетган бўлса, унга шикаст етиши тайин. Шунингдек, электрон қурилмангиз сувга тушиб кетса ҳам бузулиши мумкин. Агар қандайдир сабаб билан электрон қурилмангиз ҳўл бўлиб қолган бўса, унинг тиклаш йўллари қуйидагича: Телефон тушиб кетиб, шундан кейин ишламай қўйса сервис марказига мурожаат қилинг, чунки бу муаммо аппарат таъминоти  билан боғлиқ бўлади. Агар смартфон борган сари тормозланиб қола бошласа, сўнгра ўчиб қолса ёки телефон ўзини ғалати тутса, масалан, иловалар чиқиб қолаверса, қайта ёқилса, у ҳолда муаммо дастур таъминоти билан боғлиқ бўлади. Бу муаммони қурилмангизни завод ҳолатига келтириш ёки кэшни тўлиқ тозалаш йўли билан ҳал этасиз. Жуда бўлмаса, прошивкани қайта ўрнатинг.

 

Эҳтимол муаммо батареядадир? Қурилманинг ёқилмай қолишига асосий сабаблардан бири, одатда батареянинг ишдан чиқиб қолиши бўлади. Агар у ечиб олинадиган бўлса, уни ечиб олинг шишиб кетмаганми ёки шикастланмаганми ишонч ҳосил қилинг. Агар шундай бўлса, ундан дарҳол қутилинг ва янгисини сотиб олинг.

Энди қувватлаш қурилмаси ёки кабелга келдик

Баъзан телефон ўз айби билан эмас, аксинча зарядкалаш қурилмаси ёки қувват билан таъминламай қўйган кабел сабабли ҳам ёқилмайди.

Дастлаб янги кабел олишга ҳаракат қилинг, Агар ҳеч нарса   ўзгармаган бўлса қувватлаш қурилмасининг ўзини алмаштиринг.

Смартфон ёқилиш экранида осилиб қолди

 Агар қурилма ёқилган бўлса-да, ёқилиш экранида осилиб қолган бўлса, бу циклик ёқилиш, дейилади. Циклик ёқилиш Android’ни янада янги версияси билан янгилаш ёки костом прошивкани ўрнатишни тақозо этади. Шундай бўлса, ечим оддий: кэшни тозалайсиз ёки маълумотларни рекавери орқали ўчирасиз.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.