Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули

  •   DiMaX
  •  3067
  •  01.03.2019 18:03

Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули

Айрим смартфонларнинг (одатда – қимматбаҳо флагманларнинг) қалбакилаштирилиши ҳоллари учраб туради. Бирор гаджетнинг оригинал ёки сохта эканлигини аниқлашнинг турли йўллари бор.

ЎҚИНГ: iPhone: асл ва қалбаки маҳсулотни фарқлашга оид маслаҳатлар

Бунинг энг ишончли, шу билан бирга содда йўлларидан бири – Antutu Officer номли утилитадир. Ушбу илова ёрдамида бирор смартфоннинг оригиналлигини текшириш учун, уни айни ўша телефонга мана бу ҳавола орқали кўчириб олиб ўрнатасиз. Номидан ҳам пайқаганингиздек, бу – машҳур Antutu бенчмаркининг махсус дастуридир. Гарчи инглизча бўлса-да, унинг интерфейси содда ва тушунарли.

Кейин эса бошқа бирор қурилмада (компьютер, ноутбук ёки смартфонда) y.antutu.com саҳифасини очиб, ундаги QR-кодни ўша – оригиналлиги текширилаётган смартфонда, Antutu Officer иловаси орқали сканерлаб кўрасиз.

Агарда текширув натижасида мана бундай яшил доира чиқса, демак – қўлингиздаги смартфон оригинал экан:

Бордию QR-кодни сканерлагач, Antutu Officer қизил доира чиқариб кўрсатса, бу телефон қалбаки эканлигини англатади. Агарда сариқ доира пайдо бўлса, дастур унинг оригинал эканлигига унча ишонмаяпти (масалан, бу модел ҳали янги бўлиб, у ҳақдаги маълумотлар Antutu базасига киритилиб улгурмаган).

ЎҚИНГ: Қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришади?