Android-смартфондан тезда ўчирмаса бўлмайдиган 11 та илова

  •   DiMaX
  •  2139
  •  28.07.2021 15:35

Android-смартфондан тезда ўчирмаса бўлмайдиган 11 та илова

ZScaler компанияси Android операцион тизими учун ишлаб чиқилган бир қатор иловалар таркибида Joker зиёнкор дастури борлигини аниқлади. Мазкур дастурий таъминот фойдаланувчига билдирмасдан, уни қиммат сервисларга обуна қилиб қўяди, шунингдек, шахсий маълумотларини ўғирлайди.

ЎҚИНГ: Пулларингизни ўғирлаётган бу саккизта Android-иловани тезда ўчириб ташланг!

Joker вирусли иловалар рўйхати қуйидагича:

  1. Free Affluent Message;
  2. PDF Photo Scanner;
  3. Delux Keyboard;
  4. Comply QR Scanner;
  5. PDF Converter Scanner;
  6. Font Style Keyboard;
  7. Translate Free;
  8. Saying Message;
  9. Private Message;
  10. Read Scanner;
  11. Print Scanner.

Уларнинг логотиплари мана бунлай кўринишга эга:

ZScaler компанияси огоҳлантирувидан сўнг Google мазкур иловаларни Google Play каталогидан олиб ташлаган. Бироқ шунгача ўрнатилган смартфонларда улар қинғир фаолиятини давом эттирмоқда. Шундай экан, улардан бирортаси сизда ҳам бўлса, зудлик билан ўчириб қутулинг.

ЎҚИНГ: «Алвидо, APK!» – Android-дастурлар энди янги форматда бўлади