Android-смартфонлар эгалари кутаётган функция iPhone’ларга тақдим этиляпти!

  •   DiMaX
  •  986
  •  10.06.2020 11:15

Android-смартфонлар эгалари кутаётган функция iPhone’ларга тақдим этиляпти!

«Яшил роботчали» смартфонлардаги стандарт Google Phone (Google Телефон) иловасидаги қўнғироқларни ёзиб олиш функцияси қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу опция аллақачон Ҳиндистондаги Nokia смартфонларига тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Сиз кутган функция қайси Android-смартфонларга қайтяпти – Google аниқлик киритди

Бу орада интернетда iOS 14 операцион тизимидан олинган янги скриншот тарқалди. Унга кўра, Apple ўз смартфонларига қўнғироқларни ёзиб олиш функциясини қўшяпти!

Купертинолик корпорация бу маълумотни ҳали расман эълон қилганича йўқ, умуман, iOS 14 расмий релизи ҳали 23 июнь куни, дастурчиларга мўлжалланган WWDC 2020 конференцияси доирасида бўлиб ўтади.

Телефон суҳбатларини ёзиб олишнинг юридик жиҳатлари ҳам бор – кўпгина мамлакатларда бу қонунчилик билан тртибга солинади. Apple шунинг учун ҳам мазкур функцияни фаоллаштиришни фойдаланувчининг ўз ихтиёрига қолдиради: шартлар билан танишиб чиқиб ва масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда, iPhone эгаси уни созламалардан ёқиб қўйиши мумкин бўлади. Ким билади, балки қўнғироқларни ёзиб олиш имконияти барча мамлакатлардаги айфонлар учун тақдим этилмас.

ЎҚИНГ: Кераксиз қўнғироқ ва хабарларни чекловчи Android-иловалар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!